Жиноий иш билан боғлиқ ҳолатни синчковлик билан ҳар томонлама ўрганиш натижасида жиноий фаолиятнинг яна бир эпизоди аниқланди

Миробод тумани ИИО ФМБ тергов бўлими томонидан тергов қилинаётган жиноят иши бўйича дастлабки тергов давомида терговчи айбланувчиларнинг жиноий фаолиятининг яна бир эпизодини аниқлади. Аниқланишича, 12 май куни кечқурун тахминан соат 19.00 да 32 ёшли Жаҳонгир Б. ўзининг дўсти 22 ёшли Дальёр З.га оғирлиги 0,26 грамм бўлган "гашиш" гиёҳвандлик моддасини сотгани аниқланди. Ушбу ҳолат юзасидан Жаҳонгирга Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 2-қисми ("Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш") бўйича қўшимча айблов тақдим этилди.