4 Декабр 2022 йил 2171

Учтепа туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси ҳақида маълумот

Жорий йил 4 декабрь куни тахминан соат 06.15 ларда Учтепа тумани Фарход кўчаси 2-уй рўпарасида 1996 йилда туғилган Р.И. бошқарувидаги давлат рақами 01 О 992 DA бўлган Lacetti русумли автомашинани бошқариб кетаётиб йўл-транспорт ҳодисасини содир этган. Яъни, 1982 й.т. А.А. бошқарувидаги давлат рақами 01 Р 918 VB бўлган Nexia-3 русумли автомашина билан тўқнашиб, олти нафар пиёдани ҳам уриб юборган, сўнг йўл четида ҳаракатсиз турган 1995 й.т. М.В. бошқарувидаги давлат рақами 01 J 658 NA бўлган Matiz русумли автомашина билан тўқнашган.
ЙТҲ натижасида Lacetti ҳайдовчиси ҳамда тўрт нафар пиёда (1974 й.т. Н.С., 1986 й.т. М.У., 1987 й.т. Ю.Ш., 1994 й.т. Э.М.) турли даражадаги тан жароҳатлари билан РШТЁИМга ётқизилган.
Икки нафар пиёда (1960 й.т. Қ.Х., 1982 й.т. Г.Ф.) олган тан жароҳатлари натижасида вафот этган. Уларнинг яқинларига ҳамдардлик билдирамиз.
Дастлабки маълумотларга кўра, йўл-транспорт ҳодисасининг сабаби Lacetti ҳайдовчиси тезликни меъёридан ошириб, руль бошқарувини йўқотган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзгатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли ҳайдовчилар, сизлардан йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя қилишингизни сўраймиз! Унутманг, сизнинг биргина хатоингиз бошқаларнинг ҳаётига ҳам нуқта қўйиши мумкин.

Барча янгиликлар

Text to speech