Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари 490 та “Трамадол” таблеткаларини топиб, олиб қўйишди

Жиноят иши бўйича тергов давомида жорий йилнинг 2 сентябрь куни кечқурун Мирзо-Улуғбек тумани Яланғоч массивида Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан 35 ёшли Нодиржон И. қўлга олинди. Холислар гувоҳлигидаги текширув давомида ундан 49 конвалюта “Трамадол” топилди. Мазкур факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273 моддаси 5 қисми (“Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш”) бўйича жиноий иш қўзғатилди. Айбланувчига нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов давом этмоқда.