Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари товламачиликда гумонланувчи шахсни қўлга олишди

Сергели тумани ички ишлар органларига 31 ёшли Сайдилла А. мурожаат қилиб, ундан товламачилик йўли билан 300.000 сўм олмоқчи бўлган 36 ёшли Эъзоза Г.га нисбатан чора кўришни сўради. Акс ҳолда аёл шахсий характерга эга видеони тарқатиш билан қўрқитган. 14 сентябрь куни соат 17.30 да Эъзоз пул олиш вақтида жиноят қидирув ходимлари томонидан қўлга олинди. Мазкур факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165 моддаси (“Товламачилик”) бўйича жиноий иш қўзғатилди.