Тошкентликлар ва пойтахт меҳмонлари диққатига!

Диққат қидирув!

2004-йилда туғилган вояга етмаган Гафурова Висола Равшан қизи, Тошкент вилояти Тошкент тумани Келес шаҳри 18-мактаб 8-синф ўқувчиси. 29 ноябрь куни тахминан соат 12:00 да Тошкент шаҳри Мирзо-Улуғбек тумани Паркент кўчасида жойлашган қариндошининг уйидан чиқиб, бедарак йўқолган. Белгилари: бўйи 150 см, сочлари узун ва ёрқин жигар ранг, гавда тузилиши ўртача. Кийимлари: қора пальто, қора шим ва мехли этиклар.
Тошкент шаҳар ИИББ ушбу боланинг қаердалиги ҳакида маълумотга эга бўлганларни 102 рақами орқали хабар беришларини сўрайди.