Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари қонун ва хизмат интизоми бузилиши, шунингдек фуқаролар билан қўпол муомалада бўлиш учун жавобгарлик кўзда тутилгани ҳақида огоҳлантирилдилар

Сергели ва Олмазор туманлари Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаларида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ишчи гуруҳи ва шахсий таркиб учрашуви бўлиб ўтди. Тадбир давомида ички ишлар органлари фаолиятида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш ҳамда хизмат интизоми ва қонунийликни мустаҳкамлаш борасидаги ишлар самарадорлигини янада ошириш масалалари муҳокам қилинди.

Учрашувда Ички ишлар вазирлигининг Кадрлар бош бошқармаси, Жиноят қидирув бош бошқармаси, Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бог бошқармаси масъул ходимлари ҳамда Тошкент шаҳар ИИББ Фахрийлар кенгаши раиси – Бош бошқарма бошлиғининг маслаҳатчиси истеъфодаги полковник Муроджон Каримов ва ёш ходимларнинг ота-оналари иштирок этишди.

Йиғилишда 5 ой давомидаги хизмат ҳисоботи ўқиб эшиттирилди. Хизмат интизоми бузилиши сабаблари муҳокама қилинди. Савол-жавоблар орқали шахсий таркибнинг республика ва пойтахтдаги ҳодисалар ҳақида хабардорлиги текширилди. Шахсий таркиб билан хизмат интизомини бузган ходимларнинг ҳатти-ҳаракатлари муҳокама қилинди.

Тадбир якунида иштирокчиларни қонун ва интизом бузилиши, фуқаролар билан қўпол муомала учун жавобгарлик ҳақида огоҳонлантирилдилар. Мазкур мавзуда видеоролик намойиш этилди.