ТОШКЕНТ ШАҲАР ИЧКИ ИШЛАР БОШ БОШҚАРМАСИ

Ҳалол ишлаган хор бўлмас

Мамуржон Ариповнинг йўлларда ҳаракатланаётган транспорт воситалари оқимини тартибга солаётган, ҳаракатланиш қоидаларини бузиб ҳаракатланаётган автомашинани аниқлаб тўхтатаётган йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимларининг ҳаракатларини қизиқиб  кузатарди. Бир қараганда текис ҳаракатланаётган автомашина ҳайдовчисининг қоидабузарлик содир этганини қандай аниқлаётганини билишга жуда қизиқарди. Айниқса, Фарғона вилояти Бешариқ тумани ИИБ ЙҲХБ хизматида узоқ йиллар ишлаган майор Давлатжон Жўраевга ҳаваси келарди. Мамуржон мазкур касбга иштиёқ уйғотган бу инсонни ҳали-ҳануз ўзига устоз деб билади. 1995 йилда Республика Қуролли Кучларида ўз йигитлик бурчини ўтаб қайтган Мамуржон Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ (ўша даврлардаги ДАН) да ҳайдовчи лавозимида хизматни бошлади. Ўз хизмат вазифаларини сидқидилдан бажариб, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олишда фаол қатнашган Мамуржон 2000 йилда пойтахт ИИББ ЙҲХБ йўл-патруль хизмати бригадаси 3-батальон, 2-сафарбарлик гуруҳи инспектори лавозимига ўтказилди. Инспекторлар: катта сержантлар Рустам Холматов, Абдумансур Тиллабоевларни ўзига устоз деб билади. Айниқса, 4-отряд командири, подполковник Мавлон Агзамовнинг иш услуби, ходимлар билан муомаласи, илк бор қоидабузарга далолатнома ёзиш, ҳайдовчи билан қандай муомала қилиш, қоидабузарликни қандай тушунтириш ва ҳатто қандай хайрлашишгача бўлган майда-чуйда туюлган  жараённи эринмай ўргатган бу инсонни ўзгача эҳтиром ва миннатдорлик билан тилга олади. Ҳар бир ўтказган йўриқномада, ходимлар олдига аниқ, лўнда, тушунарли талабларни қўя олиши ходимларнинг ҳурмати ва ишончини қозонганини Мамуржон учун катта мактаб бўлганини эътироф этади. 2010 йил кеч куз. Хизмат йўриқномасида аниқ вазифаларни олиб хизматга киришган қаҳрамонимиз Учтепа туманидаги шаҳар ва вилоят чегарасида жойлашган  “Назарбек” йўл-патруль хизмати масканида тунги хизматни олиб бораётганди. Изғирин, шаррос қуяётган ёмғирдан икки метрдан узоқроқ масофани кўриш имкони деярли йўқ. Қора рангли Laсetti автомашинаси – агар чироқлари бўлмаганида тун ва ёмғир пардаси ортидан уни кўриш анча мушкул эди. Тўхтатиб ҳужжатлари сўралганида ҳайдовчи каловланиб, атай вақтни чўзиб, гўёки ҳужжат қидираётгандек тимирскилана бошлади. Аммо моторни ўчирмай, ўнг қўли билан тезлик ричагини қўйиб юбормай турганидан ҳушёр тортган Мамуржон автомашина эшигидан икки қадам ортга тисарилиб, тўппончасини олди ва машина юкхонасини очишни буюрди. Ҳайдовчи “Ака, қариндошларим мош сўраганди, бир қоп мош олиб кетаётгандим. Шундай ҳавода овора қилмай, сизни. Биламан ишингиз қийин. Келинг, мени ҳам овора қилманг, тезроқ уйимга етиб олай", дея юкхонани очишни пайсалга сола бошлади. Машина юкхонасини кўздан кечириш мақсадида эгилмоқчи бўлган Мамуржонни ҳайдовчи тепиб, юкхона эшиги билан сиқиб қўйишга уринди. Бармоғи синишига қарамай Мамуржон ҳайдовчини ерга йиқитди. Юкхона кўздан кечирилганда, 900 граммга яқин гиёҳвандлик моддаси топилди. Орадан кўп ўтмай “Эркин” ЙПХ масканида катта миқдорда гиёҳвандлик моддасини тўхтатиб қолишга эришди. Воқеа эса бундай бўлганди. Тонгги соат 04.00 ларда ВАЗ-2109 автомашинаси тўхтатилди. Автомашина йўловчиси: “Ака, биз Самарқанддан жанозадан келяпмиз. Шошилиб турибмиз, қўйворақолинг. Ундан кўра мана бу Самарқанд нонини олинг-да иссиққина чой билан ичинг!”, дея нон узатди. Мамуржон: “Раҳмат, аввал хизматимизни бажарайлик, нон бўлса қочмас“, дея текширишга киришди. Автомашина салони текширилиб бўлингач, навбат юкхонасига келди. Бироқ ҳеч қандай қонунбузарлик аниқланмади. Мамуржоннинг диққатини автомашинанинг олд қисмига суяниб турган йўловчи тортди. Мамуржон йўловчига нега эгилиб турганини сўраганида у “белим оғрийди, эгилиб юраман, шунга ўрганганман”, деди. Аммо Мамуржонга синчковлиги панд бермади, унинг қўли қалтираётганини сезди ва устки кийимини ечишни сўради. Аниқланишича, йўловчи бир килодан ортиқ гиёҳвандлик моддасини белига белбоғ сингари боғлаб олган экан. Шахсан Мамуржон томонидан бу каби кўплаб жиноятлар очилган. Мисол келтирганларимиз хамир учидан патир.Сидқидилдан хизматлари, хизматига виждонан ёндашиши, касбига фидойилиги, қонунбузарлар, қоидабузарларга муросасизлиги туфайли у ИИББ раҳбарияти томонидан ташаккурномалар, фахрий ёрлиқлар, пул мукофотлари билан тақдирланиб келинмоқда. Шу йилнинг 25 октябрь Ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати билан катта сержант Мамуржон Арипов Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 1-даражали “ Бенуқсон хизматлари учун” кўкрак нишони билан тақдирланди. Мамуржон мазкур мукофотда биргаликда хизмат олиб бораётган касбдошлари, соҳа ходимларининг ҳам хизматлари борлигини эътироф этган ҳолда, бу зиммасига янада катта масъулият юклашини таъкидлайди.

19 Ноябр 2024 йил

32

Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис Сенатининг парламент сайловидан кейинги биринчи мажлисида иштирок этди

Президент Шавкат Мирзиёев янги чақириқ Олий Мажлис Сенатининг биринчи мажлисида иштирок этмоқда.Давлатимиз раҳбари ўз нутқида юксак ишончга сазовор бўлиб, Сенат аъзоси этиб сайланганларни самимий муборакбод этди. Сенаторлар Янги Ўзбекистонни барпо этиш, халқимиз учун тинч ва осойишта, эркин ва фаровон ҳаёт яратиш йўлида бор билим ва тажрибасини, куч ва салоҳиятини ишга солишига умид билдирди.Сайловлар натижасида бешинчи чақириқ Сенатнинг таркиби сифат жиҳатидан юқори даражада – кўплаб етакчи соҳа ва тармоқлар вакиллари, таниқли сиёсат, иқтисодиёт, илм-фан ва маданият намояндаларидан иборат бўлиб шакллангани таъкидланди. Сенаторларнинг ҳар 3 нафаридан бири илмий даражага эга. Қарийб 27 фоизи ёки 16 нафари хотин-қизлар экани оила, оналик ва болалик, хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, умуман, ижтимоий масалалар бўйича қонунчилик фаолияти ҳамда парламент назоратини кучайтиришда муҳим аҳамият касб этади.Мамлакатимизда бўлиб ўтган сайловлар маҳаллий кенгашлар фаолиятида ҳам янги даврни бошлаб бераётгани таъкидланди.Янги сайланган маҳаллий кенгашлар таркиби ва мақомига кўра олдинги ҳолатдан мутлақо фарқ қилади. Уларнинг таркиби қарийб 60 фоизга янгиланиб, 3 мингдан ортиқ юртдошларимиз илк бор депутат бўлгани ҳам шундан далолат беради.Айниқса, кенгашларда аёл депутатлар улуши 32 фоизга етгани, 30 ёшгача бўлган депутатлар сони 3,5 карра ошгани Сенат фаолиятини эндиликда янгича ёндашув ва қарашлар асосида ташкил этишда муҳим роль ўйнайди.Турли минтақалардаги қонли тўқнашувлар, экологик ва техноген фожиалар, иқлим ўзгаришлари, иқтисодий инқирозлар, терроризм ва экстремизм таҳдидлари, қочоқлар муаммолари тобора кучайиб бормоқда.Мана шундай таҳликали вазиятда фақат кучли ирода, бирлик ва ҳамжиҳатлик, қаттиқ меҳнат билангина юртимизда тинчлик ва тараққиётни таъминлашга эриша олишимиз таъкидланди.Маҳаллий кенгашларга сайланган депутатлар ана шу ўткир ҳақиқатни, ўз зиммаларидаги улкан масъулиятни чуқур англаб иш олиб боришига ишонч билдирилди.Янги Ўзбекистонни барпо этишга қаратилган улуғвор вазифаларни амалга оширишда юқори палатанинг аввалги таркиби муносиб ҳисса қўшгани таъкидланди.Айниқса, аёллар ҳуқуқларини ишончли таъминлаш, хотин-қизлар ва болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш масалаларида Сенат алоҳида фаоллик кўрсатди.Охирги беш йилда юқори палата томонидан 106 марта ҳисоботлар эшитилди, ижро органларига 1 минг 300 та сўров киритилди.Парламентнинг халқаро майдондаги нуфузи ҳам сезиларли даражада ошиб бормоқда. Ўтган даврда хорижий давлатлар билан парламентлараро дўстлик гуруҳлари сони 26 тадан 73 тага етди.Сенат Осиё хотин-қизлар форуми, Марказий Осиё давлатлари парламентлараро форуми каби йирик халқаро тадбирларга мезбонлик қилди. Парламентлараро Иттифоқнинг 150- ассамблеяси, яъни юбилей анжумани келгуси йили пойтахтимизда ўтказилиши ҳам алоҳида эътиборга лойиқ.Сенатда давлатлараро келишувлар ижроси устидан парламент назоратини таъминлаш бўйича илк бор ижобий амалиёт йўлга қўйилгани таъкидланди.Конституциявий ислоҳотлар натижасида Сенат таркиби ихчамлашиб, унинг аъзолари сони 100 нафардан 65 нафарга қисқарди. Айни вақтда сенаторларнинг ваколатлари ва масъулияти бир неча баробар ошди.Хусусан, юқори палатанинг парламент назорати ва бир қатор муҳим давлат органларини шакллантиришдаги иштироки сезиларли равишда кенгайтирилди. Илгари сенаторлар назорат тадбирларида ёки сайловчилар билан учрашувларда қонунларда аниқланган муаммоларни ҳал этиш бўйича аниқ ваколатга эга эмас эди. Янгиланган Конституцияда Сенатга қонунчилик таклифини киритиш ҳуқуқи берилиши билан масала ўз ечимини топди.Президент янги сайланган сенаторларимиз энди бу жараёнларда фаол бўлишига ишонч билдирди.Юқори палата ўз фаолиятида тўлиқ ишга солиши мумкин бўлган имконият ва йўналишларга тўхталиб ўтилди.Конституцияда Сенат ҳудудий вакиллик палатаси экани белгилаб қўйилган. Шу билан бирга, олдинги чақириқда Сенат маҳаллий кенгашлар билан мулоқот ва ҳамкорлик борасида фақат дастлабки қадамларни қўйди.Масалан, маҳаллий кенгашлар 15 дан ортиқ масалалар бўйича қарор қабул қилиш ваколатига эга бўлса-да, уларни тайёрлаш, келишиш ва тасдиқлаш бўйича ягона тартиб ҳалигача ишлаб чиқилмаган.Бундан ташқари, маҳаллий кенгашларнинг энг яхши тажрибаларини бошқа ҳудудларда ҳам оммалаштириш, намунали кенгашларни эътироф этиш ҳам йўлга қўйилса, ишнинг самараси янада ошиши таъкидланди.Асосий қонунимизга мувофиқ, Сенат 10 дан зиёд юқори мартабали мансабдор шахсларнинг ҳисоботларини эшитади. Лекин, ҳисоботлар кўп ҳолларда чуқур таҳлиллар ўтказмасдан кўриб чиқилаётгани қайд этилди.Сўнгги йилларда кенг кўламли демократик ислоҳотлар туфайли Ўзбекистоннинг халқаро рейтинглардаги ўрни яхшиланиб бормоқда. Мамлакатимиз рейтинги қонун устуворлиги бўйича 8, электрон ҳукумат бўйича 18, иқтисодий эркинлик бўйича 49, логистика ва инновация бўйича 10 поғона юқори кўтарилди.Бундай муҳим ютуқларни эътироф этган ҳолда, айни вақтда бу йўналишларда ҳали яна кўп иш қилиниши зарурлиги таъкидланди. Бугунги кунда Ўзбекистон нуфузли халқаро минбарлардан катта-катта ташаббусларни илгари сурмоқда. Уларнинг мазмун-моҳиятини халқимизга, хорижий ва маҳаллий экспертларга етказишда сенаторларимиз фаол бўлишлари лозим. Аммо, афсуски, уларнинг бу борадаги роли етарли даражада сезилмаётгани қайд этилди.Юқори палатанинг янги таркиби мазкур йўналишдаги фаолиятини яхшилашига умид билдирилди.Президент Сенат олдида қандай долзарб вазифалар тургани юзасидан ўз фикрларини билдирди.Янгиланган Конституциямизда Сенат билан Қонунчилик палатаси ваколатларидаги такрорий ҳолатлар бартараф этилиб, уларнинг ҳар бирига тегишли вазифалар аниқ кўрсатилди.Сенат қонунларни муҳокама қилишда янгича механизмларни жорий этиши мақсадга мувофиқлиги қайд этилди. Айниқса, қонун ижодкорлиги жараёнига маҳаллий кенгашларни кенг жалб этиш, ҳар бир қонун бўйича уларнинг фикрини олиш амалиётини йўлга қўйиш муҳим аҳамиятга эга.Ҳудудларнинг ўзига хос хусусият ва имкониятлари ҳисобга олинмаган қонунлар қуйи бўғинда самарали ишламаслиги боис, Давлатимиз раҳбари Қонунларни парламент қўмиталарида кўриб чиқишда вазирлик ва идоралар вакиллари билан эмас, балки маҳаллий кенгашлар депутатлари билан кўпроқ иш олиб борилса, адолатдан бўлишини таъкидлади.Энг муҳими, қонунларда ҳудудий ва умумдавлат манфаатлари уйғун бўлишига эришиш лозим.Маҳаллий кенгашлар фаолиятига ҳар томонлама кўмаклашиш Сенатнинг устувор вазифаси бўлиши кераклиги таъкидланди.Энди халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашларига ҳокимлар эмас, балки депутатлар орасидан сайланган кенгаш раислари бошчилик қилади. Президентимиз ушбу сиёсий ислоҳот орқали халқимизнинг 30 йиллик орзуси рўёбга чиққанини таъкидлади.Бу йил ҳокимларнинг 33 та ваколати кенгашларга олиб берилди, яна 17 та ваколатни ўтказиш режа қилинган. Мисол учун, ичимлик суви тарифига устама, давлат объектлари ва бозорларда ижара тўловлари каби жами 7 турдаги маҳаллий йиғимлар миқдорини тасдиқлаш ваколати ҳам маҳаллий кенгашларга ўтказилиши кўзда тутилган. Шунингдек, кенгаш сўрови ва кенгаш текшируви каби янги механизмлар орқали ҳудудий ижро органлари фаолияти устидан назорат кучайтирилади.Маҳаллий кенгашлар томонидан ҳар ярим йилда қилинган ишлар бўйича матбуот анжуманлари ўтказиш амалиёти йўлга қўйилса, бу уларнинг фаолиятида ошкоралик ва ҳисобдорликни кучайтириши кўрсатиб ўтилди.Ушбу чора-тадбирларнинг барчаси мамлакатимизда давлат бошқарувини қуйи бўғинга тушириш, уларни аҳолига яқинлаштириш жараёнлари ортга қайтмас тус олганидан далолат беради.Ҳоким ҳам, кенгаш раиси ҳам, аввало, ўз ҳудудида яшаётган аҳоли манфаатларини етакчи ўринга қўйиб, бир жамоа бўлиб ишлаши лозимлиги қайд этилди.Айни пайтда Конституцияда белгиланганидек, туман, шаҳар ва вилоятлар миқёсида қонун ҳужжатларини сўзсиз ижро этиш, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий,  маданий ва экологик жиҳатдан ривожлантириш учун ҳокимлар масъул ва жавобгар.Сенат эса маҳаллий ҳокимлик ва кенгашлар ҳамжиҳат фаолият юритиши, ўзаро муносабатларини тўғри ташкил этиши учун уларга яқиндан ёрдам бериши ушбу жараёнларни тўғри ташкил этишга хизмат қилиши билдирилди.Президент юқори палатани туман ва шаҳар кенгашларига ҳам ҳокимлар раислик қилмаслиги бўйича ислоҳотга жиддий тайёргарлик кўришга чақирди.Янгиланган Конституция талаби асосида маҳаллий кенгашлар яқинда ҳокимларни лавозимга тасдиқлашда уларнинг ҳудудни ривожлантиришга оид дастурларини илк бор кўриб чиқиб, маъқуллади.Халқимиз депутатлардан бу дастурлардаги вазифалар ижроси бўйича депутатлик ва кенгаш назоратини амалга оширишда фаол ва ташаббускор бўлишни кутмоқда.2025 йилдан ер, мол-мулк ва айланма солиқларини тўлиқ, даромад солиғининг эса камида 50 фоизини туман ва шаҳарнинг ўзида қолдириш режалаштирилган. Бу орқали маҳаллий кенгашларнинг ушбу соҳадаги роли янада ортади.Натижада 2025 йилда туман ва шаҳарлар бюджетлари даромади 9,4 трлн сўмга ёки 47 фоизга ошади. Бу ислоҳотлар туман ва шаҳарлар ўз ҳудудидаги муаммоларни мустақил ҳал этиш имкониятини тубдан ошириш баробарида кенгашлардан яратилаётган имкониятлардан оқилона фойдаланиб, аҳолини қийнаётган масалалар ечими бўйича асосли ташаббусларни илгари суришни ҳам тақозо этади.Сенат эса бу йўналишларда маҳаллий кенгашлар фаолиятини тизимли таҳлил қилиб, уларга кўмаклашиб бориши зарур.Янгиланган Конституцияда Сенатга маҳаллий кенгашларнинг қарорлари қонунчиликка мувофиқ бўлишини таъминлаш бўйича катта масъулият юклатилган.Биргина ўтган йилнинг ўзида ушбу кенгашлар 34 минг 400 та қарор қабул қилганини ҳисобга оладиган бўлсак, бу қанчалик муҳим вазифа экани яққол аён бўлади. Сенат бу борада очиқлик ва шаффофликни, қонунийликни таъминлаш бўйича самарали тизим яратиши кераклиги таъкидланди.Сенат қўмиталари – юқори палатанинг юраги, ҳаракатлантирувчи кучидир. Ҳар бир қўмита жойлардаги муаммоларни ўрганиш ва уларнинг ечими юзасидан ўтган беш йил давомида ўртача 37 тадан назорат-таҳлил тадбири ўтказган.Лекин назорат тадбирлари кутилган натижа бераяптими, улардан кейин жойларда аниқ бир муаммо ўз ечимини топаяптими, деган савол сенаторларни ўйлантириши керак.Шу боис, қўмиталардаги эшитув институти асосларини қонун даражасида мустаҳкамлаб қўйиш вақти келгани таъкидланди.Мамлакатимизда камбағалликни қисқартириш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш борасида катта дастурлар амалга оширилмоқда.Тўрт йил аввал 23 фоиз аҳолимизнинг даромади камбағаллик чегарасига ҳам етмас эди. Ўтган даврда 3,5 миллион фуқаро учун даромад олиш имконияти яратилиб,  камбағалликни 11 фоизга туширишга эришилди. Келгуси уч йилда уни 7 фоизга тушириш режа қилинган.Камбағалликни қисқартириш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш мақсадида келгуси йили бюджетдан 500 миллиард сўм йўналтирилади.Шунингдек, янги йилдан 65 турдаги ижтимоий хизмат ва ёрдамлар, 50 га яқин имтиёзларни ўзида мужассам этадиган ягона “Ижтимоий карта” тизими йўлга қўйилади.Даромади ва соғлиғини йўқотиб, оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган юртдошларимизни қўллаб-қувватлаш кўлами босқичма-босқич кенгайтирилади. Бунинг учун “Ижтимоий суғурта тўғрисида”ги қонун қабул қилинади.Ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамиятга мослашувини таъминлаш учун ижтимоий хизмат ва ёрдамлар кўлами кенгайтирилади. Бугунги кунда имконияти чекланган болаларнинг аксарияти ижтимоий муҳитдан ажралган ҳолда таълим олмоқда. Уларнинг умумтаълим мактабларига қатнаши учун тўсиқсиз муҳит ва зарур шароит яратилади, махсус педагог ва психологлар жалб қилинади.Жамиятимизда болаларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолатлари учрамоқда.Президент маданиятимизга хос бўлмаган бундай иллатларга қарши муросасиз муносабатда бўлишимиз ва аёвсиз курашишимиз шартлигини таъкидлади. Бу масала шахсан Президент назоратида бўлади.Шу боис, яқинда, боланинг ҳаёти, соғлиғи, шаъни  ва қадр қимматига тажовуз қиладиган, жисмоний ва руҳий азоб етказиши мумкин бўлган барча ҳолатларда давлат томонидан тегишли ҳуқуқий ва ижтимоий чоралар кўрилиши қонун билан мустаҳкамлаб қўйилди.Прокуратура органлари зўравонликдан жабрланувчиларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича таъсирчан чораларни янада кучайтириши кераклиги кўрсатиб ўтилди.Сўнгги беш йилда “Коррупциянинг мавжуд эмаслиги” кўрсаткичида Ўзбекистон 23 поғона юқори кўтарилиб, 2023 йилда 140 та мамлакат орасида 66-ўринни эгаллади ва Марказий Осиё минтақасида бу йўналишда сезиларли ижобий кўрсаткични намойиш этди.Давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг шаффофлигини баҳолаш бўйича “Очиқлик индекси” жорий этилди.Бироқ, бу борада ҳали ечимини кутаётган масалалар ҳам етарли экани таъкидланди.Ўтган йили коррупцияга оид жиноятлар 12 фоизга камайган бўлса-да, 6 минг 500 нафар шахс коррупцияда айбланиб, жавобгарликка тортилган.Коррупцияга қарши курашиш бўйича парламент назоратини, бутун жамиятимиз иштирокини янада кучайтириш зарурлиги таъкидланди.Президент Сенатни аҳоли ва давлат хизматчиларининг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасизлик муҳитини шакллантириш, ёш авлод онгига қонунга ҳурмат, тўғрилик ва ҳалол меҳнат тушунчаларини сингдириш бўйича аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқишга чақирди.Сенат томонидан Судьялар олий кенгашининг барча аъзоларини сайлаш тизими йўлга қўйилгани суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлашга хизмат қилади.Сенатнинг ушбу конституциявий ваколати фақат номзодларни тасдиқлаш билан чекланиб қолмаслиги кераклиги таъкидланди.Юқори палата қўмиталарида номзодларнинг фаолияти билан танишиш ва баҳо бериш, улар ҳақида хулоса бериш амалиётини йўлга қўйиш мақсадга мувофиқ.Шу билан бирга, судьяларнинг мақоми ва судьялар ҳамжамияти органлари фаолиятининг ҳуқуқий асосини, суд тизимини молиялаштириш учун маблағлар ажратишда ушбу ҳамжамиятнинг иштирок этиш кафолатларини алоҳида қонунлар билан белгилайдиган вақт келгани қайд этилди.Мажлисда Сенат Раиси ва унинг ўринбосарларини сайлаш тўғрисидаги ташкилий масала кўриб чиқилди.Конституциянинг 101-моддасига мувофиқ, Президент Олий Мажлис Сенати Раиси лавозимига сенатор Танзила Нарбаева номзодини тақдим этди.Танзила Нарбаева давлат ва жамоат бошқарувида бой тажрибага эга экани, ўтган даврда шу лавозимдаги самарали фаолияти натижасида мамлакатимизда хотин-қизлар, болалар ҳуқуқларини таъминлаш ва уларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вазият сезиларли равишда яхшилангани таъкидланди.Шунингдек, Сенат Раисининг биринчи ўринбосари лавозимига сенатор Содиқ Сафоев, Сенат Раисининг ўринбосари лавозимига сенатор Аманбай Оринбаев номзодлари тавсия этилди.Айни пайтда мажлис давом этмоқда. Сенат фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқиш ҳамда Президентнинг сенаторлар билан мулоқоти бошланди.Президент сенаторлар томонидан Сенат раиси ва унинг ўринбосарлари этиб сайланган Танзила Нарбаева, Содиқ Сафоев, Аманбай Оринбаевни уларга билдирилган юксак ишонч билан табриклаб, уларнинг келгуси фаолиятида ютуқ ва муваффақиятлар ёр бўлишини тилади.“Ўзингиз бир тасаввур қилинг – 37 миллионлик халқдан фақатгина 65 нафар инсонга сенатор бўлишдек юксак шараф ва бахт насиб этди. Бу улкан ишонч ва масъулиятнинг қадрига етиш, уни ҳалол ва содиқ хизмат билан оқлаш барчамизнинг муқаддас бурчимиздир. Сизлар Янги Ўзбекистон ва Учинчи Ренессанс пойдеворини бунёд этишга муносиб ҳисса қўшасизлар, халқчил ва адолатли қонунлар қабул қилиб, барчага ўрнак бўласизлар, деб тилак билдираман. Мен сиз, муҳтарам сенаторлар тимсолида ана шундай катта ишларга қодир, Ўзбекистон олдида турган стратегик вазифаларни чуқур англайдиган, Ватан ва халқ манфаатини ҳамма нарсадан устун қўядиган фидойи инсонларни – ўзимнинг энг яқин маслакдошларимни кўраман. Сизлар бор билим ва тажрибангиз, куч ва имкониятингизни ишга солиб, мамлакатимиз ҳаётида, Сенат фаолиятида янги, ёрқин саҳифа очасиз, деб ишонаман”,  - деди Президент мажлис якунида.Манбаа: https://t.me/Press_Secretary_Uz/5019 

19 Ноябр 2024 йил

26

Ҳамкорлик истиқболлари

Хитой халқ республикаси Пекин полиция Академияси бошлиғи Ву Вей бошчилигидаги делегация Тошкент шаҳар ИИББга ташриф буюрди. Пойтахт ИИББ бошлиғи, генерал-майор Азиз Ташпулатов билан ўтказилган учрашувда жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши кураш соҳасида тажриба алмашиш, ҳуқуқ-тартибот органлари фаолиятига рақамли технологияларни кенг жорий этиш, ҳамкорликда малака ошириш курсларини ташкиллаштириш юзасидан фикр алмашилди. Шунингдек, меҳмонлар Бош бошқарма Ягона тезкор бошқарув марказида бўлишиб, бу ерда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида яратилган шарт-шароитлар, замонавий технологиялар, ходимларнинг иш услублари билан яқиндан танишиб, амалга оширилаётган ишларни юқори баҳоладилар. Делегация аъзолари Ахборот мультимедиа марказида ҳам бўлиб, пойтахт ИИББ фаолиятининг ёритилиши, аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқотнинг йўлга қўйилгани, ахборот ва хабарларнинг ўз вақтида жамоатчиликка етказилиши борасида амалга оширилаётган ишлар уларда катта таассурот қолдирди. Айниқса, ходимларнинг фаолиятига бағишлаб ишланган  видео роликни томоша қилган меҳмонлар, таржимасиз ҳам уни тушуниб олганларини мамнуният билан қайд этишди. Пойтахт Бош бошқармасида ташкил этилган  Ички ишлар тизимининг илк фаолиятидан бошлаб шу кунигача ҳикоя қилувчи “Шон-шараф” музейи, музей  экспонатлари ҳамда хизмат вазифасини бажариш чоғида мардона ҳалок бўлган ходимларга кўрсатилган чуқур эҳтиром уларнинг эътирофига сазовор бўлди.  Нуфузли меҳмонларнинг юртимизга ташрифи давомида ички ишлар вазирлиги тизимидаги бошқа йўналишлар билан ҳам яқиндан танишишди. Келгусида Пекин полицияси Академияси билан ҳамкорликни йўлга қўйиш юзасидан келишиб олинди.

19 Ноябр 2024 йил

29

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди

Тошкент шаҳар ИИББ шахсий таркиби билан ўтказилган навбатдаги Маънавият ва маърифат дарси “Коррупцияга қарши курашиш – давлат ва жамият янгиланишида муҳим омил” мавзусига бағишланди. Тадбирда Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси вакили Ўткир Акмирзаев маъруза қилди. У ўз маърузасида, бугунги кунда Ўзбекистонда мавжуд қонунчилик базаси давлат органлари фаолиятида очиқлик ва шаффофлик тамойилини таъминлаш, коррупциянинг олдини олишга самарали хизмат қилаётганини, бундан ташқари ушбу иллатга қарши курашиш умуммиллий иш эканлигини, унда барча манфаатдор вазирликлар, идора ва ташкилотлар, шунингдек, мамлакатимиз фуқаролари иштирок этиши кераклигини алоҳида таъкидлаб ўтди. Шунингдек, иштирокчиларга “Таҳлилнома” ахборот дастури намойиш этилди.Тадбир якунида шахсий таркибга 18 ноябрь - Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинган куни муносабати билан концерт дастури намойиш этилди.

18 Ноябр 2024 йил

161

Интерактив хизматлар

Text to speech