ТОШКЕНТ ШАҲАР ИЧКИ ИШЛАР БОШ БОШҚАРМАСИ

Газ қазиб олиш ҳажмларини ошириш ва соҳани трансформация қилиш бўйича режалар кўриб чиқилди

Президент Шавкат Мирзиёев “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти фаолиятининг келгусидаги вазифалари ва режалари юзасидан тақдимот билан танишди. Энергетик хавфсизликни таъминлаш ва иқтисодиёт тармоқларига энергия ресурсларини узлуксиз етказиб бериш мамлакат тараққиётининг муҳим омилларидан ҳисобланади. Шу нуқтаи назардан, газ соҳасида ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш, замонавий технологияларни кенг жорий этиш ва геология-қидирув ишларини кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Тақдимотда “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти олдида турган энг асосий вазифа табиий газ захираларини ошириш ва қазиб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш экани қайд этилди. Компания кунлик газ қазиб чиқариш ҳажмини 66 миллион куб метрдан 70 миллион куб метрга кўпайтириш, бу йил камида 25,4 миллиард куб метр газ қазиб чиқариш чораларини кўриши зарурлиги таъкидланди. Мавжуд имкониятларни ишга солиш бўйича таклифлар кўриб чиқилди. Газ захираларини ўстириш учун янги истиқболли инвестиция блокларини шакллантириш, инвесторларга берилган айрим майдонларда эса ишларни жадаллаштириш ва самарадорлигини ошириш зарурлиги кўрсатиб ўтилди. Нафта ишлаб чиқариш ҳозирда қувватнинг 70 фоизида амалга оширилаётгани, маҳсулот эса 50 фоиз арзон нархларда экспорт қилинаётгани кўрсатиб ўтилди. Нафтадан полимер маҳсулотлари ишлаб чиқарилса, қўшилган қийматни 6 карра ошириш имконияти борлигини ҳисобга олиб, мавжуд қувватларни тўлиқ ишлатиш чораларини кўриш топширилди. “Ўзбекнефтгаз”нинг молиявий ҳолатини яхшилаш чора-тадбирлари ҳам кўриб чиқилди. Йиғилишда нефть-газ соҳасида ўғрилик ва коррупция ҳолатларига қарши курашиш масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Соҳадаги коррупцион хавфларни олдини олиш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” тузилмасида раиснинг алоҳида ўринбосари лавозими киритилиб, комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат хизмати ташкил этилди. Тизимдаги ҳар қандай ноқонуний ҳолатни тезкор аниқлаш ва олдини олиш бўйича самарали тизим яратиш вазифаси қўйилди. Президентимиз нефть-газ соҳасида трансформацияни чуқурлаштириш, газ захиралари ва қазиб олиш ҳажмларини ошириш, молиявий интизомни кучайтириш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқлар берди.

12 Январ 2026 йил

2527

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасида ўтказилган навбатдаги маънавий-маърифий тадбир "14-январь – Ватан ҳимоячилари куни" байрамига бағишланди

ИИББ мажлислар залида шахсий таркиб иштирокида бўлиб ўтган “Маънавият ва маърифат дарси”нинг навбатдагиси ”Миллий армия – Она юрт қалқони, тинчлигимиз посбони” мавзусига бағишланди. Мазкур мавзуни Мудофаа вазирлиги Ғалаба боғи ёдгорлиги мажмуаси бош илмий ходими Ҳасан Бабаджанов ёритди. Маърузачи Ўзбекистон республикаси Қуролли Кучлари ҳамда халқимизнинг бирлиги, кучли ва барқарор давлатимиз, умумий фаровонлигимиз, тинч-тотув ҳаётимиз пойдевори эканлиги, Армиямизнинг замонавий мудофаа тизимини янада ривожлантириш, илғор технологияларни жорий этиш, ватанпарвар, жасур, салоҳиятли кадрлар билан жамлаш борасида амалга оширилаётган ишларга тўхталди. Сўнгра Бош бошқарма Ташкилий бошқарма Юридик таъминлаш бўлими катта юрисконсульти, лейтенант Шохруҳ Раҳматов йиғилганларга жорий йилнинг 5 январида Президентимиз томонидан имзоланган “Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш йўналишида яхлит манзилли ишлаш тизимини жорий этишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг мазмун моҳиятини йиғилганлар диққатига ҳавола қилди. Тадбир якунида шахсий таркиб эътиборига йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш, йўл ҳаракати қоидаларга риоя қилмасликнинг кўнгилсиз оқибатлари ҳақидаги видеоролик ҳамда “Таҳлилнома” ахборот дастури намойиш этилди.

12 Январ 2026 йил

1983

Интерактив хизматлар

Text to speech