Тошкент шаҳар ИИББга яхши хизмат учун миннатдорчилик билдиришмоқда

Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг номига “Архитект” МЧЖ ва “ART-ASIA CIRCUS” МЧЖ раҳбарлари номидан миннатдорчилик хати келиб тушди. Хатда улар ИИББ ходимларига “Россия “Акула” шапито-цирки гастролларининг ташкилий масалаларида берган ёрдамлари учун” миннатдорчилик билдирдилар.

“Чин қалбдан Сизга ва Тошкент шаҳар ИИББнинг барча ходимларига саломатлик ва ютуқлар тилаймиз”, – дейилади миннатдорчилик хатида.