23 Декабр 2022 йил 2326

Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари уйдан сейфни ўғирлаганликда гумонланувчи шахсларни қўлга олдилар

Жорий йилнинг декабрь ойида Шайхантоҳур тумани ИИО ФМБга 41 ёшли Феруза Н. уйидан пул ва заргарлик буюмлари йўқолганлиги ҳақида ариза билан мурожаат қилган. Кўрилган чора-тадбирлар натижасида, ушбу жиноятни содир этишда гумон қилинган, 32 ёшли Махбуба А. ва 34 ёшли Матлуба К. аниқланиб, қўлга олиндилар. Улар уй эгаларининг йўқлигидан фойдаланиб, уй хоналаридан бирининг эшигини калит танлаш йўли билан очиб, ичида 7.000 AҚШ доллари ва жами 90.000 АҚШ долларлик тилла тақинчоқлари бўлган сейфни ўғирлаб кетишганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси (“Ўғрилик”) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.
Ҳурматли фуқаролар! Узоқ вақт мобайнида уйда бўлмаган пайтингизда пул ва қимматбаҳо буюмларингизни банкда сақлашни ёки уйингизни Қўриқлаш хизматига топширишни тавсия қиламиз.

Барча янгиликлар

Text to speech