ТОШКЕНТ ШАҲАР ИЧКИ ИШЛАР БОШ БОШҚАРМАСИ

Қарор ижроси билан аҳамиятли

Жиноятни очишдан кўра уни олдини олиш афзалдир. Бунинг учун эса нафақат ички ишлар ходимлари балки, маҳалла фаоллари, маҳалла аҳли, мутасаддилар ҳам бир ёқадан бош чиқариб биргаликда фаолият юритмоғи лозим. Лоқайдлик ва бепарволикни йиғиштириб огоҳлик ва ҳушёрликни оширмоқ орқали кўнгилсиз ва салбий ҳолатларга барҳам бериш мумкин. Шу ўринда Чилонзор тумани 3-сектор раҳбари Неъматулло Хайдаров томонидан криминоген вазияти оғир ҳисобланиб, қизил тоифага киритилган “Навбаҳор” маҳалласида маҳалла еттилиги аъзолари ва тегишли масъул идора ходимлари иштирокида Ўзбекистон республикаси Президентининг 2025 йил 3-январдаги “2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан амалий ўқув машғулоти ўтказилди. Аввало, маҳалла еттилиги аъзолари томонидан бириктирилган ҳудудда тинчлик-осойишталикни таъминлаш, жиноятлар ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида олиб борилаётган ишлар ўрганилди. Маҳаллада беш мингга яқин турли миллат вакиллари истиқомат қилиб келишади. Маҳалла ҳудудида 15 та кўп қаватли уйларда 1263 та хонадон мавжуд бўлиб, уларда икки мингдан ортиқ фуқаролар яшашади. Аҳоли истиқомат қилиб келаётган хонадонларнинг 408 таси шу кунга қадар ўрганиб чиқилди. Ўрганиш натижасида 3 нафар шахс ишга жойлаштирилди, бир нафарига касб эгаллаши учун қисқа курсларга йўлланма берилди, 5 нафарининг бандлиги таъминланган бўлса 13 нафар шахслар билан ўтказилган суҳбатларда ҳуқуқий тушунтириш ва тавсиялар берилди. Тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган аммо моддий етишмовчилик туфайли зарурий тикув машинкасини харид қилиш имконига эга бўлмаган фуқаро С.Каримовага Н.Ҳайдаровнинг ташаббуси ҳамда ҳомийларнинг ёрдами билан тикув машинкаси олиб берилди. Фуқароларнинг яшаш шарт-шароитларини ўрганиш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилиниб, тегишли баҳо берилгач, Н.Ҳайдаров қабул қилинган қарорнинг мазмун-моҳиятига тўхталди. Шунингдек, қарорнинг бандларидан келиб чиқиб келгусида қарор ижроси юзасидан амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар юзасидан тегишли кўрсатмалар берилиб, ижроси назоратга олинди. Қарорнинг ижросини таъминлаш бўйича олиб борилаётган ишлар бошқа туманларда ҳам давом эттирилмоқда.

22 Феврал 2025 йил

125

Бирлашган ўзар ...

Пойтахтимиз маҳаллаларида тинчлик-осойишталикни сақлаш, ҳуқуқбузарликларга йўл қўймаслик долзарб вазифалардан биридир. Гуруч курмаксиз бўлмаганидек, айрим оилаларнинг фарзанд тарбиясига лоқайдлиги, бепарволиги сабаб афсуски, баъзан кўнгилсиз воқеалар қайд этилмоқда. Жорий йилнинг январь ойида Президентимиз томонидан қабул қилинган жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни барвақт аниқлаш йўли билан маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш тизими самарадорлигини оширишга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисидаги қарори бу каби жиноят ва ҳуқуқбузарликларга муносиб тўсиқ қўйишда айни муддао бўлгани эътирофга лойиқ. Бугунги кунда маҳалла еттилиги, фаоллари иштирокида содир этилаётган нохуш хатти-ҳаракатларни кенг жамоатчилик билан муҳокама этиш ўзининг ижобий натижасини кўрсатмоқда. Куни кеча пойтахтимизнинг Миробод тумани “Зиёнур” маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб ўтган йиғилишда худди шундай қилмишга – маҳаллада содир этилган безорилик жиноятига кенг жамоатчилик танқидий муносабат билдирди. Унда қатнашган Тошкент шаҳар ИИББ ва туман ИИО ФМБ раҳбарияти, профилактика инспекторлари, маҳалла еттилиги, фаоллари ва масъуллар, маҳалла аҳли воқеа бўйича ўз мулоҳазалари, таклиф ва тавсиялари билан бўлишдилар. Муҳокама сўнгида Президентимиз қарорида белгиланган вазифаларнинг мазмун-моҳиятига тўхталиб, унинг ижроси юзасидан маҳалла еттилиги ва масъул раҳбарларга тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди. Шунингдек, маҳалла аҳлининг фарзандлар тарбиясига эътибор бериш, “бир болага етти маҳалла ота-она” иборасига амал қилиш, ҳушёрлик ва огоҳликни ошириш, фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлиги ва маданиятини шакллантиришга урғу берилиши таъкидланди.

21 Феврал 2025 йил

139

Жойида ўрганилиб, тадбирлар белгиланмоқда

“2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-1 Қарори ижроси қандай таъминланаётганини ўрганиш ишлари туманларда давом этмоқда. Хусусан, Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туман ҳокими Бобир Абубакиров бошчилигидаги ишчи гуруҳ 3-сектор раҳбари – туман ИИО ФМБ бошлиғи полковник Отабек Жамоловга бириктирилган, қизил тоифага киритилган “Катта ҳовуз” маҳалласида бўлиб, қарор ижроси бўйича олиб борилаётган ишлар билан қизиқишди. Улар маҳалла еттилиги томонидан олиб борилаётган ишлар жумладан, маҳалла ҳудудида яшовчи ҳуқуқбузарлик ва жиноят содир этишга мойиллиги бўлган 8 нафар шахс билан олиб борилаётган профилактик-огоҳлантириш ишлари билан яқиндан танишиб, ушбу шахсларни ижтимоий фойдали меҳнатга жалб қилиш юзасидан ўз тавсияларини беришди. Шунингдек, маҳаллада жойлашган 11 та хонадон ўрганилди. Маҳалла фуқаролари муаммоларини ўрганиш натижасида бир нафар фуқаро касб эгаллаш учун ўқишга йўналтирилган бўлса, 2 нафари ишга жойлаштирилди, 4 нафарининг бандлиги таъминланди, 5 нафари билан эса профилактик-тушунтириш суҳбатлари олиб борилди. Шунингдек, сектор раҳбарлари маҳалла ҳудудида жойлашган 1-шаҳар клиник шифохонаси ва Перинатал марказ ҳудудларида бўлиб бу масканларда беморлар учун яратилган шарт-шароитлар қатори янги қурилаётган бинодаги қурилиш жараёни, маҳалла ҳудудига 30 та, шифохона ҳудудига 20 та: жами 50 та кузатув камералари ўрнатилиши юзасидан олиб борилаётган ишлар ҳолатини ўрганиб, ишни жадаллаштириш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди. Сектор раҳбарлари маҳалладаги олиб борилаётган ҳамда режалаштирилган чора-тадбирларни ўрганиш жараёнида қарор ижросини тўлақонли бажарилиши борасида фикр-мулоҳазалари ҳамда тавсиялари билан бўлишдилар.

20 Феврал 2025 йил

170

Интерактив хизматлар

Навбатчилик қисми

102

Ишонч телефони

1102

Туристлар учун

1173

Электрон манзил

info@iibb.uz

Text to speech

Sahifadagi xatolar bo`yicha manzil:

Matn xato bilan:

Sizning izoxingiz yoki to`g`ri versiya:

loading