ТОШКЕНТ ШАҲАР ИЧКИ ИШЛАР БОШ БОШҚАРМАСИ

Мактабларда тарғибот тадбирлари

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 15 апрелидан 15 майига қадар республикамиз бўйлаб “Хавфсиз ва соғлом юрт” кенг қамровли тезкор-профилактик тадбири ўтказилмоқда. Тадбирдан мақсад: жиноятчиликка қарши кураш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, соғлом ва баркамол келажак авлодни тарбиялаш, фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлиги, маданиятини юксалтиришга қаратилган. Мазкур тадбир жойларда ҳокимликлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, соғлиқни сақлаш, маҳалла “еттилиги” ҳамда фаоллари, масъуллар ҳамкорлигида амалга ошириб келинмоқда. Шундай тарғибот тадбирларидан навбатдагиси пойтахтимизнинг Бектемир туманида жойлашган 289- ҳамда 358-сонли умумтаълим мактабларида бўлиб ўтди. Унда туман ИИО ФМБ бошлиғи У.Назаров, туман прокурори С.Мухторов, маҳалла “еттилиги”, фаоллари, мактаблар маъмурияти ва ўқувчилари иштирок этишди. Ўқувчилар олдида сўзга чиққанлар жиноятчиликнинг олдини олиш ва ҳуқуқбузарликларнинг келиб чиқиш сабабларини атрофлича муҳокама қилиш баробарида ижтимоий тармоқлардаги турли хил қадриятларимизга ёт ғоялардан эҳтиёт бўлиш, ҳар бир тақдим этилаётган маълумотларга ишонавермаслик, шунингдек, гиёҳванд моддалари савдосига аралашиб қолмаслик, гиёҳванд моддалари, психотроп, кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг инсон руҳияти ҳамда яшаш тарзига зарари, мудҳиш оқибатлари ҳақида ҳаётий мисоллар орқали тушунтириш ва огоҳлантиришлар беришди. Учрашув қатнашчилари билан савол-жавоблар сўнггида жиноятлар профилактикаси, ёшлар тарбиясига эътибор, маҳаллаларда ижтимоий муҳит барқарорлигини таъминлаш масалалари юзасидан фикрлар алмашинилди ҳамда тегишли тавсия ва таклифлар берилди.

21 Апрел 2025 йил

133

Муаммолар ечимини излаб раҳбар қабулига

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси биносида бошқарма бошлиғи, полковник Равшан Султанходжаевнинг навбатдаги қабули бўлиб ўтди. Қабулда 50 нафар фуқаролардан 51 та мурожаат тушди. Уларнинг 4 таси жойида ижобий ҳал этилган бўлса, 5 таси бўйича малакали ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Мурожаатларнинг мазмунига кўра унда келтирилган муаммо сабабларини чуқурроқ ўрганиш учун муддат талаб этиладиган 42 та мурожаат ижроси назоратга олинди. Хусусан, фуқаролар ечим излаган, мурожаат қилишига сабаб бўлган масалалар асосан: суриштирув-тергов ҳаракатлари, мол-мулк ва пул маблағларини ундириш, ички ишлар органларига хизматга тиклаш, ички ишлар органларида хизматни ўташ, бедарак йўқолганлар бўйича қидирув, паспорт тизими билан боғлиқ масалаларни ташкил этган.Олмазор туманида яшовчи фуқаро Ш.В. фарзанди М.Ш.нинг уйидан чиқиб кетиб, қайтиб келмагани юзасидан қизини топишда амалий ёрдам сўради. Унинг мурожаати жойида тезкор ўрганилиб, чоралар кўрилгач, фарзанди Бухоро вилоятида эканлиги аниқланди. Айни пайтда уни Тошкентга олиб келиш чоралари кўрилмоқда. Шунингдек, фуқаролар В.Колтинов ва Р.Дишкинларга ID карталари расмийлаштириб берилди. Фуқаро М.Подоссинникованинг аризаси асосда Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги тантанали равишда топширилди. Бош бошқарма бошлиғи қабулида мурожаатлари қонуний ҳал қилинган, ечимидан қониққан шахслар мамнуният билан ўз миннатдорлигини билдиришди.

21 Апрел 2025 йил

131

Бош бошқармада “миллионлар ўйинига” старт берилди

Аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш аҳоли кенг қатламларини жисмонан ва руҳан соғломлаштиришда спортнинг ролини кучайтириш, оммалаштириш, фуқароларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш ишларида спортнинг ўрни алоҳида. Ички ишлар органларида, хусусан, Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси таркибий тузилмалари ва худудий бўлимлари, Тошкент шаҳри бўйича Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ўртасида спортнинг турли йўналишлари бўйича даврий равишда тизимлараро мусобақалар ўтказиб келиниши фикримизнинг исботидир. Пойтахт ИИББ ҳамда “Динамо” жисмоний тарбия ва спорт жамияти кенгаши қарори асосида спортнинг футбол турига старт берилди. Унда Бош бошқарма тизимидаги соҳавий хизмат ходимларидан иборат 17 та жамоалар беллашади. Саралаш ўйинларидан сўнг чорак финалга йўл олган жамоалар жорий йилнинг 28 апрелида ўзаро куч синашишади. Зафар қучган жамоалар ярим финалда беллашиш учун 29 апрель куни майдонга тушишади. Унда ғолиб бўлганлар 1 май куни 1, 2, 3-фахрли ўринлар учун финал ўйинларида иштирок этади. Мусобақа ғолибларини қимматбаҳо совғалар, кубоклар, медаллар ва фахрий ёрлиқлар кутмоқда. Баҳслар қизғин ва шиддатли бўлиши, футбол мухлисларининг завқи ва олқишларига сазовор бўлиши, шубҳасиз. Барча жамоаларга зафар ва муваффақиятлар ёр бўлишини тилаб қоламиз.

21 Апрел 2025 йил

85

Расмий маълумот

Ижтимоий тармоқларда бир фуқаро томонидан содир этилаётганн ҳуқуқбузарлик акс этган видео тарқалиб турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз. Жорий йилнинг 18 апрель куни тахминан соат 19.40 ларда Шайхонтоҳур тумани Себзор кўчасида жойлашган автотураргоҳлардан бирида ўрнатилган “ташвиш тугмаси” босилганлиги ҳақида Тошкент шаҳар ИИББ Қўриқлаш бошқармасига хабар келиб тушган. Зудлик билан воқеа жойига етиб борган ИИО ходимлари томонидан аниқланишича, 1958 йилда туғилган Х.С. маст ҳолатда бўла туриб, автотураргоҳ қоровули ва бошқа фуқароларни ошхона пичоғи билан қўрқитиб, жамоат тартибини бузган. Сўнг воқеа жойидан қочиб кўп қаватли уйлардан бирига кириб кетган. Кўрилган тезкор чора-тадбирлар натижасида фуқаро Х.С. ушланиб, яқин орадани ИИБга олиб борилган. Х.С. томонидан пичоқ билан ҳеч кимга тан жароҳати етказилмаган. Мазкур ҳолат юзасидан Х.С.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183 (“Майда безорилик”), 194 (“Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик”) ва 185 прим 2 (“Совуқ қуролни ёки совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёларни олиб юриш”) моддалари билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, тўпланган ҳужжатлар жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур тумани судига тақдим этилган. Суд томонидан ушбу шахсга нисбатан 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

20 Апрел 2025 йил

443

Интерактив хизматлар

Навбатчилик қисми

102

Ишонч телефони

1102

Туристлар учун

1173

Электрон манзил

info@iibb.uz

Text to speech

Sahifadagi xatolar bo`yicha manzil:

Matn xato bilan:

Sizning izoxingiz yoki to`g`ri versiya:

loading