Тошкент шаҳар ИИББ хизмат вазифаларини адо этиш вақтида ҳалок бўлган ходимларнинг фарзандларини байрам билан табриклашди

Пойтахт ИИББ Кадрлар бошқармаси маънавий-тарбиявий ишлар ва ижтимоий ҳимоя бўлими Бирлашган касаба уюшмаси билан биргаликда 1 июнь – Халқаро болалар куни муносабати билан хизмат вазифаларини адо этиш вақтида ҳалок бўлган ходимларнинг ва Тошкент шаҳар ИИББ Марказий аппаратининг эркин ёлланган ходимларининг ўн нафар фарзандлари учун байрам ташкил этишди. Болалар учун махсус батальон ходимлари, ППХ бригадасининг отлиқ отряди, Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари чиқиш қилдилар, Кадрлар бошқармаси ходимлари эса қўшиқ куйлаб бердилар. Шунингдек кичик меҳмонлар учун махсус техника кўргазмаси уюштирилди. Тадбир якунида болаларга совғалар ва ҳайвонот боғига чипталар топширилди.