Ўтган ҳафта давомида ЙПХ инспекторлари томонидан қайд этилган ЙҲҚ қоидабузарликлари ҳақида

Қиш мавсуми қолган фаслларга қараганда йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиш бўйича талабчанроқ бўлиши мумкин. Масъулиятсиз ҳайдовчиларнинг ҳатти-ҳаракатлари совуқ ва нам асфалтда ачинарли оқибатларга олиб келиши мумкин.      

2019 йилнинг 25-ноябрь кунидан 1-декабргача бўлган давр ичида йўл ҳаракати қоидалари бузилиши билан боғлиқ 17 786 та фактлар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ инспекторлари томонидан қайд этилди, шулардан 3747 таси – қўпол тарздаги қоидабузарликлардир. Умумий статистиканинг баъзи рақамлари билан тақдим этилган жадвалда танишиб чиқишингиз мумкин. Турли йўналишлар бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида сайтимизда маълумот олишингиз мумкин.

Ҳурматли йўл ҳаракати иштирокчилари! Йўл ҳаракати қоидаларидаги ҳар бир қоида халқаро амалиётда ўз-ўзидан пайдо бўлгани йўқ – уларни жорий қилиниши тарихида аччиқ тажриба ётади. Шу сабабли риоя қилиш шарт бўлмаган қоида йўқ, ўзингиз ва атрофдагиларингизнинг хавфсизлиги масаласига жиддийроқ қарашингизни сўраймиз.