Ўтган ҳафта давомида ЙПХ ходимлари 14 493 қоидабузарликларни ва 68 та маст ҳайдовчиларни қайд этишди

Биз йўл ҳаракати қоидалари бузилишига қарши ва ЙТҲларни сонини камайтиришга қаратилган кўплаб профилактик тадбирлар олиб борамиз. Маълум муваффақиятлар бор: радарларнинг ўзи Тошкент йўлларида йўл-транспорт ҳодисалари сонини кескин камайишини таъминлади. Шунга қарамасдан, ҳали-ҳануз светофорнинг тақиқловчи белгисини, йўл чизиқлари ва белгиларини менсимайдиганлар, қарама қарши ҳаракат йўлига чиқадиганлар ва ... автомобиль бошқаришдан олдин спиртли ичимлик истеъмол қиладиганлар бор.

2019-йилнинг 1-июль кунидан 7-июлигача бўлган муддат давомида Йўл ҳаракати қоидалари бузилиши билан боғлиқ бўлган 14 561 та факт ИИББ ЙҲХБ ЙПХ инспекторлари томонидан қайд этилди, шулардан 2 664 таси – қўпол қоидабузарликлардир. Статистиканинг баъзи рақамларини жадвал кўринишида эътиборингизга ҳавола қиламиз:

 

Телевизорлар экранларидан, брифингларда, шаҳар аҳолиси билан учрашувларда ҳамда ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларда йўлдаги вазиятни назорат қилиш қанчалик муҳим эканлигини кўп таъкидлаймиз. Бироқ ҳайдовчилар хавф ҳақида ўйлаб кўрмасдан автомобиль бошқаруви давомида барибир телефон орқали гаплашишади ёки SMS ёзиш билан овора бўлишади. Ўтган ҳафта давомида ЙПХ инспекторлари томонидан ушбу қоидабузарлик бўйича 151 та баённома ва яна биттаси – ҳаракат давомида видеомонитордан фойдаланганлик учун расмийлаштирилди.

Светофорнинг тақиқловчи белгисини менсимаслик ҳақида нима дейиш мумкин (Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128-4-моддаси)? Бу мисли кўрилмаган аҳмоқлик ва ўзининг ҳамда атрофдагиларнинг ҳаётини менсимасликдир. Ушбу қоидабузарлик ўтган ҳафта давомида 124 марта қайд этилди. 

Автомобиль бошқариш учун зарур бўлган ҳужжатларсиз ҳаракатланган ҳайдовчилар ЙПХ инспекторлари томонидан 258 марта қайд этилди (юқоридаги Кодекснинг 135-моддаси). Чиқиш олдидан ҳужжатларингиз жойида эканлигини текширинг – ўзингизни ортиқча ҳаражатлардан асранг. Шунингдек ўз вақтида техник кўрикдан ўтишни тавсия этамиз.

Ўтган ҳафта ичида 147 та янги автомобиль харид қилган ҳайдовчилар машиналарини ўз вақтида ЙҲХБ РЎ ва ИОБда рўйхатдан ўтказмаганликлари аниқланди. Бу эса Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 125-моддасига мувофиқ жазоланади.

Транспорт воситасида пиёдалар йўлакчаларидан ҳаракатланиш ўтган вақт ичида 563 марта қайд этилди. Ушбу ҳаракат учун жарима миқдори Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128-моддасига мувофиқ ЭКИҲнинг ½ бараваридан 4 бараваригача белгиланади.

Тўхташ ва тўхтаб туриш қоидаларини бузиш (Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128-6-моддаси) ўтган ҳафта ичида Тошкентда 501 марта қайд этилди. 10-июль кунидан ушбу кўрсаткични ошиши мумкин, чунки шу кундан бошлаб ушбу қоидабузарликни автоматик тарзда қайд этувчи камералар ишга тушади.

Ўтган ҳафта ичида транспорт воситалари ёки бошқа мулкка шикаст етказган 554 та йўл-транспорт ҳодисалари аниқланди (Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 134-моддаси). Бу каби ҳодисалар айбдорларини энг кам иш ҳақининг икки бараваридан тўрт бараваригача миқдорда жарима тўлашлари ёки транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан олти ойдан бир йилгача муддатга маҳрум этилишлари мумкин.    

Шунингдек ЙҲХБ ЙПХ ходимларининг қонуний талабларига бўйсинмаслик ҳолатлари 19 марта қайд этилди.

Ҳайдовчилар ичида маст ҳолатда автомобиль бошқаришга енгил қарайдиганлар ҳақида кўп гапириш мумкин. Бир кружка пиво қанчалик қимматга тушиши мумкинлиги ҳақида ўйлаб кўрдингизми? Йўл-транспорт ҳодисалари хавфидан ташқари қоидабузарни жиддий жазолар кутади.

Ўтган ҳафта ичида спиртли ичимликлар таъсири остида транспорт воситасини бошқарган 68 киши аниқланди. Қуйида ўзининг ва сизнинг ҳаётингизни қадрламайдиган ҳайдовчилар рўйхатини ҳавола қиламиз:

28 ёшли Тожикистон Республикасида яшовчи Устам Х. (“БМВ” автомобили, давлат рақами ТJ 2222X002);

29 ёшли Қорақалпоғистон Республикасида яшовчи Бахром Х. (“Кобалт” автомобили, давлат рақами 95 599 ОАА);

24 ёшли хорезмлик Нодирбек О. (“Спарк” автомобили, давлат рақами 01 D 454 JA);

26 ёшли қашқадарьёлик Абдумалик Т. (“Матиз” автомобили, давлат рақами 70 О 939 МА);

29 ёшли фарғоналик Азаматжон С. (“Нексия” автомобили, давлат рақами 01 О 196 UA);

33 ёшли навоийлик Ойбек Б. (“Нексия-3” автомобили, давлат рақами 01 Р 919 ВВ);

24 ёшли Тошкент вилоятилик Бахтиёржон М. (“Нексия” автомобили, давлат рақами 10 D 736 CA);

29 ёшли Тошкент вилоятилик Сабохитдин Б. (“Нексия” автомобили, давлат рақами 10 Z 648 MA);

27 ёшли Тошкент вилоятилик Равшан А. (“Спарк” автомобили, давлат рақами 01 Р 662  ZA);

30 ёшли Тошкент вилоятилик Азизжон М. (“Спарк” автомобили, давлат рақами 10 В 585 RA);

22 ёшли Тошкент вилоятилик Рустамжон Н. (“Спарк” автомобили, давлат рақами 10 Х 258 NA);

24 ёшли Тошкент вилоятилик Темур Х. (“Матиз” автомобили, давлат рақами 10 О 987 RA);

32 ёшли Тошкент вилоятилик Умиджон Р. (“Матиз” автомобили, давлат рақами 01 S 941 EB);

20 ёшли Шомурод Р. (“Лифан” мотоскутери);

56 ёшли Баходир С. (“Матиз” автомобили, давлат рақами 01 Z 186 GA);

29 ёшли Бахтиёр А. (“Ласетти” автомобили, давлат рақами 01 Р 255 FA);

30 ёшли Дилмурод З. (“Нексия” автомобили, давлат рақами 01V 712 XA);

33 ёшли Равшанбек Ш. (“Ласетти” автомобили, давлат рақами 01 515 ВGA);

26 ёшли Қозим Ж. (“ВАЗ-21011” автомобили, давлат рақами 01 Z 949 LA);

37 ёшли Низом Э. (“Ласетти” автомобили, давлат рақами 25 Т 117 ЕА);

27 ёшли Жахонгир Т. (“Спарк” автомобили, давлат рақами 01 Т 049 VA);

40 ёшли Бахтиёр Т. (“Нексия” автомобили, давлат рақами 01 J 312 JA);

27 ёшли Илхом Б. (“Нексия” автомобили, давлат рақами 01 Е 876 JA);

37 ёшли Энвер Э. (“Ласетти” автомобили, давлат рақами 01 А 257 FB);

28 ёшли Сарвар Ю. (“Ласетти” автомобили, давлат рақами 01 К 704 ОА);

31 ёшли Игорь Б. (“Спарк” автомобили, давлат рақами 01 L 331 BB);

51 ёшли Марс C. (“ВАЗ-21033” автомобили, давлат рақами 01 Х 583 ХA);

28 ёшли Фарход Х. (“Ласетти” автомобили, давлат рақами 70 J 234 NA);

34 ёшли Нодиржон М. (“Спарк” автомобили, давлат рақами 01 Н 515 VА);

29 ёшли Никита Л. (“ЛАДА” автомобили, давлат рақами 01 С 631 ЕВ);

37 ёшли Лутфулла А. (“Эпика” автомобили, давлат рақами 01 D 675 WA);

32 ёшли Александр Д. (“Эпика” автомобили, давлат рақами 01 О 844 YA);

47 ёшли Марат А. (“Нексия” автомобили, давлат рақами 01 W 061 GA);

34 ёшли Аловутдин Н. (“Спарк” автомобили, давлат рақами 01 Q 399 ZA);

29 ёшли Маруфжон Т. (“Спарк” автомобили, давлат рақами 01 D 228 XA);

Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 131-моддасида кўрсатилган санкциялар билан ушбу ҳавола орқали танишиб чиқишингиз мумкин.

Йўл ҳаракати қоидалари бир кунда тузилган эмас: уларнинг ҳар бири оғир тажрибадан келиб чиққан қарордир. Биз менталитетимизни тўғирлаб олишимиз зарур – қоидабузарликларга эътиборсизликни йўқотиш, ЙҲҚни бузиш уят эканлигини шакллантириш керак. Қоидаларни оила билан ҳар йили қайта ўқиб чиқинг ва ҳаттоки яқин атрофда ЙПХ ходими бўлмаганда ҳам уларга амал қилинг.