ТОШКЕНТ ШАҲАР ИЧКИ ИШЛАР БОШ БОШҚАРМАСИ

Тарихимизни ўрганамиз, китобларни ўқиймиз

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 1 апрелидан 30 апрелига қадар Республика ИИВ тизимида “Халқимизнинг хавфсизлиги, тинчлиги ва осойишталигини сақлаш энг устувор вазифамиз” шиори остида “Маънавият ойлиги” ни ўтказиш бўйича чора-тадбирлар белгиланган. Унга кўра жойларда ходимларнинг маънавий-маърифий савиясини, маданий-ахлоқий даражасини ошириб боришга иштиёқини кучайтириш, билим ва салоҳияти, дунёқарашини кенгайтириш борасида қатор ижобий ишлар амалга ошириб келинмоқда. Шундай тадбирлардан навбатдагиси пойтахтнинг Мирзо Улуғбек туманида ўтказилди. Туман ИИО ФМБ ходимлари “Янги Ўзбекистон боғи” ва “Ғалаба боғи”га ташриф буюришди. Улар боғ ҳудудида юртимизнинг қадим тарихидан бугунги кунигача бўлган юксалиши ҳақида сўзловчи паннолар, стендлар ва тасвирлар билан яқиндан танишдилар. Боғдаги “Шон-шараф музейи, Мангу жасорат” ва “Матонат мадҳияси” монументлари, тарихий-бадиий экспозициялари қаторида боғларнинг кўкаламзорлаштирилгани, антиқа дов-дарахтлар ва гуллар билан ободонлаштирилгани ҳам уларнинг эътиборини тортди. Ходимлар ташрифдан илиқ таассуротлар билан қайтдилар. Шунингдек, туман ИИО ФМБ биносида китоб ярмаркасининг ташкиллаштирилиши ҳам нур устига аъло нур бўлди. Ходимлар томонидан катта қизиқиш билан кутиб олинган билимлар манбаи намойишида турли мавзулардаги китобларнинг тақдимоти, танлаш имконининг кенглиги боис, ходимлар нафақат ўзларининг балки фарзандлари ва оиласи учун қизиқарли ва зарур бўлган адабиётларни мамнуният билан харид қилдилар. Бу каби маърифий тадбирлар пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси тизимларида давом эттирилмоқда.

17 Апрел 2025 йил

143

“Хавфсиз ва соғлом юрт” ойлиги доирасида йўриқнома ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 январдаги ПҚ-1-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда республика ҳудудида хавфсиз муҳитни яратиш, жамоат тартибини сақлаш, хавфсизликни таъминлаш ва криминоген вазиятни барқарорлаштириш борасида масъул ташкилотлар томонидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Жорий йилнинг 15 январь кунидан 15 февраль кунига қадар Тошкет шаҳрида “Хавфсиз ва соғлом пойтахт” кенг қамровли тезкор-профилактик тадбирлар ойлиги ўтказилган эди. Мазкур ойлик доирасида амалга оширилган ишлар ўз самарасини бериб, пойтахтда олди олиниши мумкин бўлган жиноятлар сони сезиларли даражада пасайди. Пойтахтнинг ижобий тажрибасини республика миқёсида жорий этиш мақсадида 15 апрель кунидан 15 май кунига қадар республика бўйлаб “Хавфсиз ва соғлом юрт” кенг қамқровли тезкор-профилактик тадбирлар ўтказилиши белгиланди. Мана шу тадбирларни самарали ташкил этиш ва ижобий натижага эришиш мақсадида Тошкент шаҳар ИИББ, ДХХ, прокуратура, Миллий гвардия раҳбарияти ва бошқа масъуллар иштирокида йўриқнома ўтказилди. Жиноятчиликни барвақт олдини олиш, ҳуқуқбузарликлар профилактикасини янада кучайтириш борасида мутасаддиларга кўрсатмалар берилди. 15 май кунига қадар давом этадиган ойлик доирасида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан туну кун хизмат ташкил этилиб, кундузги ва тунги махсус гуруҳлар фаолияти йўлга қўйилган.Тадбир давомида кучайтирилган тартибда тунги рейдлар ўтказилиб, ўткир тиғли ва бошқа тақиқланган буюмларни олиб юриш, гиёҳвандлик воситаларини тарқатиш ("закладчик"), “наркограффити” билан шуғулланиш каби ҳолатлар аниқланиб, қонуний қарор қабул қилинишини таъминланади. Ҳурматли ҳамшаҳарлар ва пойтахтимиз меҳмонлари! Сиз ҳам ушбу ойлик доирасида фаол иштирок этишингизни сўраймиз. Гиёҳвандлик моддалари ёки кучли таъсир қилувчи дори воситаларини тарқатиш билан шуғулланувчилар, шунингдек наркограффити ёзувларини ёзиб кетувчи шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, @stopnarko_bot телеграм бот орқали мурожаат қилишингиз сўраймиз. Мурожаатчининг шахси сир сақланиши кафолатланади.

16 Апрел 2025 йил

211

Расмий маълумот

Ижтимоий тармоқларда Юнусобод туманида 2 нафар ҳайдовчи ўртасидаги зиддият акс этган видео тарқалган. Мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз. Жорий йилнинг 12 апрель куни Юнусобод тумани, 13-мавзе ҳудудида, 1989 йилда туғилган “Spark” русумли автомашина ҳайдовчиси М.Х. ҳамда 2005 йилда туғилган “Matiz” русумли автомашина ҳайдовчиси С.А. лар йўл талашиш оқибатида ўзаро жанжаллашганлиги аниқланган. Шундан сўнг, М.Х. автомашинадан тушиб темир жисм билан “Матиз” автомашинасини ойналарини синдирган ва шу жисм билан фуқаро С.А. нинг бош қисмига уриб тан жароҳати етказган. Натижада фуқаро С.А. олган тан жароҳати билан шифохонага мурожаат килган. Мазкур ҳолат юзасидан Юнусобод тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси (“Безорилик”) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.

16 Апрел 2025 йил

137

Ижтимоий тармоқ тўридаги талваса

"Мен 2023 йилнинг 30 сентябрида ижтимоий тармоқлардаги “телеграм” мессенжирида келган хабарлар билан танишаётиб, катта маош таклиф қилинаётган ишга кўзим тушди. “(...) бот” канали орқали “админ” билан боғланиб, у томонидан юборилган геолокация орқали Юқоричирчиқ туманига бордим. Кўрсатилган жойдан гиёҳвандлик моддасини олиб, кейинчалик бўлакларга бўлиб, мижозларга “админ” юборган хабарлар асосида тегишли жойларга етказиб бера бошладим...”. Бу кўрсатма 2005 йилда туғилган, ўрта маълумотли, муқаддам судланмаган А.Нуриддиннинг тергов жараёнида берган кўрсатмасидан парча. Яна билдиришича, қилаётган иши жиноят эканлигини англагач, у бу ишдан бош тортади. Аммо “админ” у ҳақидаги барча маълумотлар: қаерда яшаши, оиласи кимлар, қаерларда юриши кабилар борлигини айтади. Агар бош тортса “спортик”ларини (жазоловчи шахслар назарда тутилмоқда) жўнатишини айтиб, ишдан бош тортгани учун шафқатсиз, ваҳшиёна жазоланган шахслар ҳақидаги видеотасвирни жўнатишади. Бундан қўрққан Нуриддин яна гиёҳванд ва психотроп моддаларини тарқатишга мажбур бўлади. Жазоланишдан қўрқиб ўзгалар ҳаётини заҳри-зуққумга айлантираётган Нуриддин 2023 йилнинг 2 октябрида Учтепа тумани ИИО ФМБ ППХ ходимлари томонидан қўлга олинди. Ўша куни Нуриддин тумандаги савдо мажмуаси олдида мижозлари билан учрашиб, “товарни” топшириши ва пулини олиши керак эди. Мажмуада хизмат вазифаларини бажараётган формадаги ходимларни кўриб, саросимага тушади ва ўзини бежо тутиб, кетаётган йўлини кескин ўзгартиради. Бу ҳолат ходимларнинг эътиборини тортди. Улар шахдам қадамлар билан унга етиб олиб, холислар иштирокида текширишганида, қора рангли сумкасидан 1 дона электрон тарози, уч дона полиэтилен пакетга солинган қуритилиб, майдаланган, ўткир ҳидли моддалар аниқланиб, холислар иштирокида ҳужжатлаштирилади. Жиноят ишлари бўйича Учтепа туман суди очиқ суд мажлисида А.Нуриддиннинг жиноий қилмишларини қонунан кўриб чиқиб, уни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддасининг 5-қисми (“Гиёҳванд воситалари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш”) билан айбли деб топди ва мазкур кодекснинг 57-моддасини қўллаб, 7 йилга озодликдан маҳрум этиш жазосини тайинлади. Юқоридаги жиноят иши тафсилотларини Учтепа тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими терговчиси, капитан Нурмуҳаммад Хўжаяров тақдим этди.

16 Апрел 2025 йил

139

Интерактив хизматлар

Навбатчилик қисми

102

Ишонч телефони

1102

Туристлар учун

1173

Электрон манзил

info@iibb.uz

Text to speech

Sahifadagi xatolar bo`yicha manzil:

Matn xato bilan:

Sizning izoxingiz yoki to`g`ri versiya:

loading