ТОШКЕНТ ШАҲАР ИЧКИ ИШЛАР БОШ БОШҚАРМАСИ

ХИЗМАТГА ҚАБУЛ ҚИЛИШ БЎЙИЧА ТАНЛОВ ЭЪЛОН ҚИЛИНАДИ

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Ўзбекистон Республикаси «Ички ишлар органлари тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 ноябрдаги ПҚ-3413-сон ҳамда 2023 йил 20 январдаги ПҚ-10-сон қарорлари талаблари асосида Патруль-пост хизмати сафдорлик лавозимларига (фақат аёллар) танлов эълон қилади. (танлов рақами ID-442) Номзодларга қўйилган талаблар:- Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлиши;- Ёши 18 ёшдан кичик, 30 ёшдан катта бўлмаслиги;- Олий маълумотга эга бўлиши;- Бўйи 175 см ва ундан юқори бўлиши. Танловда иштирок этиш истагида бўлган номзодлар 2026 йилнинг 31 март кунига қадар kb.iiv.uz сайти орқали рўйҳатдан ўтишлари талаб этилади. Номзодларга қўйилган талаблар ҳамда шартлари бўйича батафсил маълумотларни kb.iiv.uz сайт орқали танишиб олишингиз мумкин.

10 Март 2026 йил

121

Бектемир тумани судьяларининг ёшлар билан учрашуви

Пойтахтимизнинг Бектемир тумани ИИО ФМБ биносида ҳамда туманнинг “Абай” маҳалласида сайёр суд мажлиси ҳамда профилактик учрашув бўлиб ўтди. ”Менинг маҳаллам, менинг судьям” шиори остида ўтказилган сайёр суд мажлислари ва учрашувларда туман суди судьялари, маҳалла фаоллари, маҳалла ёшлари, профилактика инспекторлари ҳамда олтмишдан ортиқ оғир тоифадаги ёшлар иштирок этишди. Сўзга чиққанлар ёшлар томонидан ҳаётда тўғри йўлни танлаш, бахтли келажагини яратиш борасида давлатимиз томонидан яратилаётган шарт-шароитлар, берилаётган имкониятлар, амалдаги ижтимоий ва моддий қўллаб-қувватлаш дастури ҳамда жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш, содир этилган жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг аянчли оқибатлари ҳақида сўз юритишди. Учрашув давомида тиланчилик билан шуғулланиш, талон-торожлик ҳолатлари, диний мазмундаги материалларни қонунга хилоф равишда тайёрлаш, сақлаш, олиб кириш ёки тарқатиш, ички ишлар ходимларининг қонуний талабларини бажармасликка оид маъмурий ҳуқуқбузарликлик сайёр суд мажлисида кўриб чиқилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди. Ёшлар мурожаатларини ўрганиш давомида йигирмадан ортиқ ёшларнинг муаммоларига ечим топилиб, ижобий ҳал этилди. Мажлис якунида масъуллар иштирокчиларни қизиқтирган саволларига батафсил жавоблар бериш билан бирга малакали ҳуқуқий маслаҳатлар беришди. Учрашув ёшларни ўз бахтли келажакларини яратишга масъулият билан ёндашиш ҳамда яратилаётган имкониятлардан тўғри фойдаланиш йўлида муҳим ҳаракатлантирувчи куч бўлиб хизмат қилиши, шубҳасиз.

10 Март 2026 йил

201

Муҳтарама онахонлар! Азиз опа-сингиллар! Ички ишларнинг фидойи фахрий ходималари!

Сизларни ўз номим ҳамда Тошкент шаҳар ИИББ шахсий таркиби номидан баҳор байрами – 8 март Халқаро хотин-қизлар куни билан самимий муборакбод этаман. Келажагимиз таянчи, Ватан равнақи, тараққиётини давом эттирувчи, билимли, салоҳияти кучли баркамол авлодни – Янги Ўзбекистон бунёдкорларини тарбиялашда сизнинг ўрнингиз беқиёс. Шу билан бирга, машаққатли аммо шарафли бўлган ички ишлар органлари хизматида биз билан елкама-елка фаолият олиб боришингиз, пойтахтимизда тинчлик-осойишталикни сақлаш, жиноятчиликка қарши курашиш ва унинг олдини олишдаги хизматларингиз юксак эътирофга лойиқ. Биз ўзларининг фидокорона меҳнати, хизмат бурчларини сидқидилдан бажариб келаётган, илм-фан, давлат, жамоат ишларида эришган улкан ютуқлари, ибратли фазилатлари билан халқимиз ўртасида обрў-эътибор қозонган аёлларимиз билан фахрланамиз. Ушбу янгиланиш, уйғониш палласида сизларга юксак ҳурмат ва чуқур эҳтиромимизни билдирамиз. Ҳаётимизнинг кўрки ва файзи, оиламиз тинчлиги, меҳр-муҳаббат, вафо ва садоқат тимсоли бўлмиш Сиз азизларга узоқ умр, мустаҳкам ва гўзал соғлиқ, оилавий тинчлик-тотувлик, фаровонлик тилайман. Аёллик бахти ва баҳорий кайфият ҳамиша ҳамроҳингиз бўлсин. Ҳурмат ва эҳтиром билан, Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи полковник Равшан Султанходжаев

8 Март 2026 йил

807

Интерактив хизматлар

Text to speech