Тезкор маълумот

Бугун, 11 феврал куни соат 8.30да Амир Темур шоҳ кўчаси 6 уйда жойлашган маъмурий бинодаги ёнғин ҳақида хабар келди. Ёнғин хавфсизлиги ходимларининг тезкор ҳаракати билан олов бир неча дақиқани ўзида бартараф қилинди. Олов натижада маъмурий биносининг томини 60 кв.м. майдони ёнди. Ёнғин сабаби - электр кабел қисқа туташуви. Зарар миқдори аниқланмоқда. Ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш ва электр тармоқларини соз ҳолатда сақлаш зарурлиги ҳақида яна бир бор эслатиб ўтамиз.