ТОШКЕНТ ШАҲАР ИЧКИ ИШЛАР БОШ БОШҚАРМАСИ

Миробод туманида ПҚ-1 қарори ижроси муҳокама қилинди

2026-йил 17-январь куни Миробод тумани ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-1-сонли қарори ижросига бағишланган йиғилиш ўтказилди. Мазкур семинар-йиғилишни Ички ишлар вазири ўринбосари, полковник Рамазон Ашропов ҳамда Миробод тумани ҳокими Анвар Сайфутдинов очиб берди. Тадбир давомида туманда: — маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш, — ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, — ёшлар ўртасида жиноятчилик ва салбий ҳолатларга қарши профилактик чораларни кучайтириш, — жамоат хавфсизлигини таъминлашда маҳалла ва жамоатчилик билан ҳамкорликни янада самарали ташкил этиш масалалари юзасидан атрофлича тушунтиришлар берилди. Шунингдек, масъул идора ва ташкилот раҳбарларининг ахборотлари тингланиб, белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш бўйича аниқ топшириқлар берилди. Йиғилишда Президент қарорида белгиланган вазифаларни ҳаётга татбиқ этиш, маҳаллаларда тинчлик ва осойишталикни мустаҳкамлаш барча мутасаддиларнинг устувор вазифаси эканлиги алоҳида таъкидланди. © Миробод тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати

17 Январ 2026 йил

7308

Профилактика куни муносабати билан ўқув семинари ташкил этилди

Профилактика куни муносабати ҳамда Администрация раҳбарияти топшириғига кўра, 2026-йил 15-январь куни Учтепа тумани маданият саройида 05.01.2025-йилдаги ПҚ–1 сонли қарор ижросини таъминлаш мақсадида маҳалла еттилиги аъзолари, корхона ва ташкилот раҳбарлари учун ўқув семинари ўтказилди. Мазкур семинарни Учтепа тумани ҳокими Б. Мамаджанов, туман прокурори С. Мухторов ҳамда туман ИИО ФМБ бошлиғи А. Бахрамовлар очиб беришди. Семинарда Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети профессори, подполковник Махсадов Махсатулло Исматович, Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети доценти, подполковник Иргашев Дилмурод Икромовичлар иштирок этишди. Тадбир давомида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш, профилактик тадбирларни самарали ташкил этиш масалалари юзасидан атрофлича тушунтиришлар берилди. © Учтепа тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати | Расмий канали

16 Январ 2026 йил

13172

Интерактив хизматлар

Text to speech