Тезкор хабар

Интернет тармоғида ва Telegram мессенджерида Тошкент вилояти ҳудудида вояга етмаган болаларнинг жасадлари ички органлари бўлмаган ҳолатда топилганлиги ҳақидаги маълумот тарқамоқда.

Ушбу маълумотлар ҳақиқатдан йироқ. Шунингдек, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ҳаракатланиб юрган ва вояга етмаганларга қизиқиш билдирувчи жиноятчи пайдо бўлганлиги ҳақидаги хабарларда ҳам асос йўқ.  

Тошкент шаҳар ИИББ асоссиз маълумотларни тарқатиб, ваҳима ўйғотаётган кимсаларнинг шахсларини аниқлаш бўйича чора кўрмоқда. 

Ҳурматли фуқаролар, сиздан миш-мишлардан келиб чиққан асоссиз маълумотларни тарқатмасликни сўраймиз. Ваҳима ва миш-мишлар манбаи бўлманг. Агарда сизда бирор-бир маълумот бўлса, Тошкент шаҳар ИИББнинг матбуот-хизмати билан боғланиб, уни аниқлаштириб олинг.