IIBB yangiliklari:
Haydovchilar avtomobil kalitini o't oldirgichda qoldirmang!
15 Iyun 2021 Yil 3326

Тезкор хабар

Интернет тармоғида тарқаган Тошкент шаҳар ИИББ ходими ва ички ишлар бўлимига келган фуқаро орасидаги келишмовчилик видеоси бўйича қуйидагиларни маълум қиламиз.
Учтепа тумани ИИО ФМБ 7-сон ички ишлар бўлимига пойтахтда яшовчи фуқаро Ч.Т.дан мурожаат келиб тушди. Мурожаатчи ўз аризасида 41 ёшли Турғунпўлат Х.нинг ундан 6.000.000 сўм қарзи борлигини маълум қилган.

2021 йил 5 июнь куни Учтепа тумани ИИО ФМБ профилактика катта инспектори подполковник М. Фозилов Турғунпўлат Х.ни ички ишлар бўлимига келиб тушган мурожаат билан танишиб, мазкур факт бўйича тушунтириш хати ёзиши учун таклиф қилган. Ходимнинг иш жойига Турғунпўлат билан бирга унинг мазкур ишга алоқадор бўлмаган икки нафар таниши (муқаддам икки марта судланган 43 ёшли Фарход Ю. ва 34 ёшли Солижон Т.лар) ҳам кирмоқчи бўлишди. Хонани тарк этиш тўғрисидаги илтимосга жавобан фуқаролар қўпол муомалада бўлиб, ҳолатни видеога туширишни бошлашган ва бу билан ходимнинг иш фаолиятига тўсқинлик қилишган. Фуқаролар ички ишлар бўлимидан чиқарилиши жараёни юқоридаги видеога тушиб қолган. Келишмовчилик давомида Турғунпўлат Х. тушунтириш хати ёзишга тайёрлигини билдириб, ўзи ҳам дўстларини тинчлантирмоқчи бўлган.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech