Тезкор хабар

14-февраль куни соат 23.00 да Шайхонтоҳур тумани навбатчилик қисмига келиб тушган хабарга кўра, "Шодлик" маҳалласидаги хонадонлардан бирида жанжал келиб чиққан. Воқеа жойига ППХ ва Миллий гвардия ходимлари етиб боришди. Ходимлар маст ҳолатда қўлида пичоқ ушлаб турган эркакни тинчлантирмоқчи бўлганларида, у Миллий гвардия ходимига тан жароҳати етказган. Улар 25 ёшли Ботиржон Абдулазизовни қўлга олиб, Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ 8-сон ИИБга ҳолатни атрофлича ўрганиш ва қонуний чора кўриш учун олиб боришди. Ботиржон Абдулазизов муқаддам судлангани аниқланди.