25 Июн 2022 йил 2954

Террорчилик ташкилоти ғояларини тарғиб қилиш жиноий жавобгарликка олиб келади

Тошкент шаҳар ИИББ ва ДХХ Тошкент шаҳар бошқармаси тезкор ходимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган ўтказилган тадбирда террорчилик ташкилоти ғояларини тарғиб қилувчи шахс ушланди.
Аниқланишича, 1990 йилда туғилган Т.М. “Тавхид ва жиҳод катибаси” халқаро террорчилик ташкилоти ғояларини қўллаб-қувватлаш мақсадида интернетнинг “Telegram” ижтимоий тармоғида канал очиб виртуал диний жамоат ташкил этган. Тақиқланган ғояларни тарғиб қилувчи мазкур каналга ўзининг танишлари 1990 йилда туғилган А.Д., 1991 йилда туғилган Н.Ж., 1990 йилда туғилган Н.А., 1982 йилда туғилган Ш.Н.ларни жалб қилиб, канал обуначиларини янада кўпайтиришга ҳаракат қилган.
Т.М. “Telegram” ижтимоий тармоғида каналда “Тавхид ва жиҳод катибаси” халқаро террорчилик ташкилотининг ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган файлларни хамда бошқа Республика ҳудудида тақиқланган диний мазмундаги маърузаларни тарқатиб, ташкилотга аъзо бўлишни даъват қилиб келганлиги аниқланган.
Мазкур холат юзасидан, Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 244-1-моддасига (“Жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш”) асосан жиноят иши қўзғатилиб, юқорида номлари келтирилган шахсларнинг барчасига нисбатан “Қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Ҳурматли фуқаролар, огоҳ бўлинг! Тақиқланган ташкилотларнинг ижтимоий тармоқлардаги сайтларига, каналларига обуна бўлманг! Террорчилик ғояларини тарғиб қилиш жиноий жавобгарликка сабаб бўлиши мумкинлигини унутманг.

Барча янгиликлар

Text to speech