Тергов давомида айлбанувчининг жиноий ҳатти-ҳаракатларига оид яна бир ҳолат аниқланди

Юнусобод тумани ИИО ФМБ тергов бўлими томонидан олиб борилган жиноят иши бўйича дастлабки тергов давомида аниқланишича, жорий йилнинг сентябрь ойида айбланувчи 26 ёшли Азизбек Т. Юнусобод тумани 5-квартали ҳудудида бўла туриб, “Дамас” русумли автомобилнинг ойнасини синдириб, салондан 1 500 000 сўм пулни ўғирлаб кетган. Мазкур факт асосида Азизбек Т.га Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169 моддаси (“Ўғрилик”) бўйича қўшимча айблов тақдим этилди. Тергов давом этмоқда.