18 Май 2024 йил 1433

Тергов якуни бўйича қўшимча маълумот

      Муқаддам Тошкент шаҳар ИИББ ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда пойтахт ҳудудида криминоген вазиятни яхшилаш юзасидан ўтказилган тадбирлар давомида жиноий гуруҳ аъзолари ушланганлиги ҳақида хабар берган эдик.

       Тошкент шаҳар ИИББ томонидан қўзғатилган жиноят иши доирасида олиб борилган тергов ҳаракатлари натижасига кўра бир гуруҳ шахсларга нисбатан жиноят иши айблов хулосаси билан судга юборилган.

      1. Жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур тумани судининг 19 апрель кунидаги ҳукмига кўра 1972 йилда туғилган Умаров Лутфилла Рихсиллаевич Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 2-қисми билан айбли деб  топилган. Суд томонидан унга нисбатан олти йил икки ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

      Жиноят ишлари бўйича Олмазор тумани судининг 16 май кунидаги ҳукмига кўра,

       2.     1954 йилда туғилган Ибодов Ниёз Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси 3-қисми “а” банди билан айбли деб  топилган. Суд томонидан унга Жиноят кодексининг 57-моддаси қўлланиб, тўрт йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

       3.     1969 йилда туғилган Султанов Баходир Касимович Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси 3-қисми “а” банди билан айбли деб  топилган. Суд томонидан унга Жиноят кодексининг ўн йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Жиноят кодексининг 34-моддасига асосан ўта хавфли рецидивист деб топилган.

Барча янгиликлар

Text to speech