9 Март 2024 йил 5440

Тошкент шаҳрида “Таровеҳ” намози ўқиладиган масжидларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ва жамоат тартибини сақлаш мақсадида ҳаракат чекланадиган кўчалар тўғрисида

Ҳурматли пойтахтимиз аҳолиси ва меҳмонлари! Муқаддас Рамазон ойи кечаларидаги таровеҳ намози муносабати билан жорий йилнинг 10 март кунидан бошлаб ҳар куни соат 19.00 дан 24.00 га қадар масжидлар яқинидаги йўллар транспорт воситалари ҳаракати учун чекланади.

Мирзо Улуғбек тумани бўйича:

— Тепа масжиди Дўрмон йўли кўчасидан Олимлар кўчасига қадар.

Бектемир тумани бўйича:

— Алибек масжиди М.Авезов кўчасидан Хусайин Бойқаро кўчасига қадар.

Яшнобод тумани бўйича:

— Ислом ота масжиди Фарғона йўли кўчаси иккинчи даражали йўлдан Заркент ва Обишир кўчаларига қадар.

— Али ибн Абу Толиб масжиди Чўлпон кўчасидан Салоҳият кўчасига қадар.

Миробод тумани бўйича:

— Валихўжа ўғли Норхўжа масжиди Янги Қуйлиқ – Файзиобод кўчалари кесишган чорраҳадан Файзиобод 5-тор кўчасига қадар.— Қуйлиқ ота масжиди ТХАЙ – Қўйлиқ ота кўчалари кесишган чорраҳадан Янги Қўйлиқ тор кўчасига қадар.

Сергели тумани бўйича:

— Маъруф ота масжиди Чоштепа кўчасидан Чош тепа 1-тор кўчасига қадар.

— Нўғайқўрғон масжиди Янги Сергели – Нўғайқўрғон КХАЙ – Сағбон чорраҳасидан Нурафшон – Сағбон чорраҳасигача.

Яккасарой тумани:

— Усмон бин Маъзум масжиди КХАЙ – Файзли Тошкент чорраҳасидан КХАЙ – Қушбеги чорраҳасигача.

— Яккасарой масжиди Шота Руставели – Яккасарой чорраҳасидан Яккасарой – Боғу бўстон чоррахасигача.

— Ракат масжиди Ж.Шоший кўчасидан Аския кўчасига қадар.

Янгиҳаёт тумани:

— Ниёзмат ота масжиди ТХАЙ – Бинокор чорраҳасидан Пастдарғон маҳалласига киришга қадар.

Шайхонтоҳур тумани бўйича:

— Шайх Зайниддин (Кўкча) масжиди Кўкча Дарвоза – Нурафшон чорраҳасидан Кўкча Дарвоза – Бешқайрағоч чорраҳасигача.— Камолон масжиди Бунёдкор – Камолон чорраҳасидан Камолон – Устазода 2-тор чорраҳасигача.

Олмазор тумани бўйича:

— Хасти Имом масжиди Нурафшон – Қорасарой чорраҳасидан Қорасарой – Абдулла Қодирий чорраҳасигача.

— Исломобод масжиди КХАЙ – Сағбон чорраҳасидан Нурафшон – Сағбон  чорраҳасигача.

— Дўстжонбой (Сулола) масжиди Сағбон-Сағбон 12-тор чорраҳасидан Келес йўли – Норазтепа чорраҳасигача.

Юнусобод тумани бўйича:

— Мирза Юсуф масжиди Боғишамол кўчасидан Шивли кўчасига қадар.

Учтепа тумани бўйича:

— Абдуллох ибн Масъуд (Катта Қани) масжиди Катта Қани айланмасидан Лутфий – Катта Хирмонтепа кўчалари чорраҳасигача. — Хазрати Али масжиди Назарбек – Маҳорат чорраҳасидан Назарбек – Замахшарий 1-тор кўчасигача.

Чилонзор тумани бўйича:

— Новза масжиди Бунёдкор – Муқимий кўприги тагидан Олий Мажлис қаршисигача.

— Шайх Мухаммад Содиқ Мухаммад Юсуф масжиди Ал-Хоразмий – Гавҳар чорраҳасидан Сўгалли ота кўчасигача.

— Убай ибн Каъф (Бўрижар) масжиди Ал-Хоразмий кўчасидан Катта Хирмонтепа кўчасигача.

Ушбу кўчаларда фақатгина махсус транспорт воситаларининг ҳаракатланишига рухсат этилади. Фуқаролардан вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўраймиз.

Барча янгиликлар

Text to speech