Танишларингиз томонидан уюштирилган фирибгарликнинг қурбони бўлмаслик учун шартнома тузиб, уни нотариус орқали тасдиқлатиб олинг

Ички ишлар органларига хусусий тадбиркорлик билан шуғулланувчи 47 ёшли Раъно Ю. ариза билан мурожаат қилди. Аризада 29-сентябрь куни у билан нархи 8 000 АҚШ доллари бўлган 20 та чарим(тери)дан бўлган курткаларни сотиб олишни келишган 59 ёшли Абдулла У.га нисбатан чора кўришни сўрар эди. Абдулла молни олиб, пулларни 2-3 соатдан кейин олиб келиб бериш ҳақида ваъдалашган, аммо ўз ваъдасида турмаган. Ушбу факт асосида Абдулла У.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (“Фирибгарлик”) бўйича жиноий иш қўзғатилди.


***


Ички ишлар органларига келиб тушган хабарга кўра маълум бўлишича, жорий йилнинг май ойида Шайхонтохур туманида 49 ёшли Жанпўлат Ш. таниши бўлган 51 ёшли Толип У.га 3 та “Кобальт” русумли автомобилларни расмийлаштириб беришни ваъда қилган. Бунинг учун у Толипдан 23 500 АҚШ доллари олган. Аммо у ваъдасида турмасдан, пулларни ўз эҳтиёжига сарфлаб юборади. Ушбу факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (“Фирибгарлик”) бўйича жиноий иш қўзғатилди


Ҳурматли ҳамшаҳарлар ва Тошкент меҳмонлари! Тажриба шуни кўрсатмоқдаки, ҳаттоки яқин танишлар ҳам ишончингиздан фойдаланиб қолишлари мумкин. Оғзаки келишувларингизни ҳам расмий шартнома ёрдамида тасдиқлатиб олинг.