Талаба-ёшлар ички ишлар бўлими фаолияти билан танишди

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 16 январь куни Тошкент шаҳар ИИББ раҳбарияти Алишер Навоий номидаги Ўзбек тили ва адабиёти Университетида ёшлар билан учрашув ўтказган эди.

Учрашувда кўпчилик ёшлар томонидан ички ишлар органлари фаолиятига бўлган қизиқиш ва хизмат жараёнлари билан бевосита танишиш  истагини билдиришган эди.

Унга кўра, бугун 30 тадан ортиқ Университет талабалари Юнусобод тумани ИИО ФМБ 7-сон ИИБ биносига ташриф буюришди.

Ташриф давомида, ички ишлар бўлими бошлиғи, майор Бобур  Адилов талабала-ёшларни бўлим фаолияти билан тўлиқ таништирди ва бўлимга мурожаат қилувчи фуқаролар учун яратилган шароитлар ҳақида батафсил маълумот бериб ўтди.

Шунингдек, бўлимнинг навбатчилик қисми, психолог ва хотин-қизлар масалалари бўйича инспектор хонаси ҳамда бошқа бир қатор барча қулайликларга эга бўлган соҳа ходимларининг хизмат хоналари билан таништирди.

Ўйлаймизки, бугунги ички ишлар органлари фаолияти билан яқиндан танишиш мақсадида ташкил этилган учрашув, ёшларимизда ёрқин таассуротлар қолдирди.