Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари фуқароларга кўмак бермоқдалар

Шу кунларда Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари карантин вақтида шароити оғирроқ бўлган фуқароларга ёрдам бермоқдалар. Биринчи навбатда ёлғиз кексаларга, кам таъминланган ва кўп фарзандли, боқувчиси битт бўлган оилаларга, шунингдек саломатлиги сабабли кўчага чиқиш тавсия этилмайдиган фуқароларга кўмаклашмоқдалар.
Яшнобод тумани ИИО ФМБ ходимлари шу каби 80 тадан ошиқ оилаларда бўлиб, уларга зарур озиқ-овқат маҳсулотлари: ўсимлик ёғи, картошка, пиёз, гуруч макарон ва бошқа маҳсулотлар тарқатишди.
Сергели тумани ИИО ФМБ ходимлари уй карантинида бўлган оилалар учун тушлик ташикл этиб, туман поликлиникаси ишчилари билан эҳтиёжмандларга тарқатишди.
Бу каби акциялар давом этмоқда.