ТОШКЕНТ ШАҲАР ИЧКИ ИШЛАР БОШ БОШҚАРМАСИ

ХИЗМАТГА ҚАБУЛ ҚИЛИШ БЎЙИЧА ТАНЛОВ ЭЪЛОН ҚИЛИНАДИ

Танлов қуйидаги хизматларга сержантлик лавозимларига ўтказилади: - Йўл-патруль фаолияти (бўй эркаклар 175см / аёллар 170см); - Паспорт тизимини таъминлаш фаолияти (бўй эркаклар 165 см / аёллар 160 см); - Жамоат тартибини сақлаш фаолияти (бўй эркаклар 170 см / аёллар 165 см). Номзодларга қўйилган талаблар: - Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлиши; - Тошкент шаҳрида доимий рўйхатда туриши; - Ёши 18 ёшдан кичик, 30 ёшдан катта бўлмаслиги; - Эркаклар муддатли ёки сафарбарлик чақирув резервидаги ҳарбий хизматни ўтаган бўлиши (захирадаги офицерлар таркиби қабул қилинмайди); - Олий маълумотга эга бўлиши. Танловда иштирок этиш истаги бор номзодлар, 2026 йилнинг 20 февраль кунига қадар (соат 09:00 дан 17:00 гача) Тошкент шаҳар ИИББ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати Ички ишлар органларига номзодларни қабул қилиш марказига (Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Саид Барака кўчаси, 1А-уй) биометрик паспорт ёки идентификация ID-картаси доимий яшаш манзили билан, ҳарбий гувоҳнома (эркаклар учун), олий маълумотни тасдиқловчи ҳужжатлар билан келишлари сўралади. Танлов тадбирлари Ўзбекистон Республикаси «Ички ишлар органлари тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 ноябрдаги ПҚ-3413-сон ҳамда 2021 йил 15 апрелдаги ПҚ-5076-сон қарорлари талаблари асосида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти Касбий тайёргарлик факультетига сержантлик лавозимларига ўтказилади. Эслатма: белгиланган кунлардан кейин мурожаат этган номзодлар рўйхатга киритилмайди.

31 Январ 2026 йил

461

Аҳоли мурожаатларини ўрганиш самарадорлигини ошириш мақсадида 2025 йилнинг март ойидан бошлаб, ҳар ойнинг охирги якшанба куни Ички ишлар вазирининг қабуллари ўтказиб келинди

Жорий йилдан бошлаб аҳолига қулайлик яратиш ҳамда совуқ об-ҳаво шароитида узоқ масофа босиб келишларини олдини олиш мақсадида Ички ишлар вазири генерал-лейтенант Азиз Ташпулатовнинг шахсий қабули қуйидаги тартибда амалга оширилади: Жорий йилнинг 1 февраль (якшанба) куни соат 10.00 — 14.00га қадар Тошкент шаҳри аҳолиси учун ИИВ ҳузуридаги «ЖАР» спорт-соғломлаштириш мажмуасида (Манзил: Шайхонтоҳур тумани, Беруний кўчаси, 3 уй) ўтказилади. Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар аҳолиси учун ҳудудий Ички ишлар органлари биносидан онлайн шаклда, шу куни соат 14.00 дан 22.00 га қадар видеоконференц алоқа орқали ташкил этилади. ——— Шу билан бирга жорий йилнинг 1 февраль (якшанба) куни ҳудудий Ички ишлар органлари раҳбарларининг шахсий қабуллари соат 10.00дан бошлаб қуйида белгиланган манзилларда ташкил этилади. Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи Равшан Султанходжаевнинг шахсий қабули ИИВ ҳузуридаги «ЖАР” спорт-соғломлаштириш мажмуасида (Манзил: Шайхонтоҳур тумани, Беруний кўчаси, 3 уй) ўтказилади. Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири полковник Бахтияр Торебековнинг шахсий қабули Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ биносида ўтказилади (Манзил: Нукус шаҳар, А.Темур кўчаси,129-а уй). Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси полковник Абдувосит Абдуразаковнинг шахсий қабули вилоят ИИББ биносида ўтказилади (Манзил: Нурафшон шаҳар, Янгиобод кўчаси, 71-уй). Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Фаррух Ҳайдаровнинг шахсий қабули вилоят ИИБ биносида ўтказилади (Манзил: Гулистон шаҳар, И.Каримов кўчаси, 1-уй). Жиззах вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи генерал-майор Ғайрат Қодировнинг шахсий қабули ИИВ Жиззах академик лицейида ўтказилади (Манзил: Жиззах шаҳар, Сайил жойи маҳалласи, Ш.Бобоев кўчаси, 14-уй). Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи генерал-майор Тохир Ариповнинг шахсий қабули вилоят ИИБ биносида ўтказилади (Манзил: Самарқанд шаҳар, Бўстонсарой кўчаси, 89-уй). Навоий вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Азат Тасбаевнинг шахсий қабули вилоят ИИБ биносида ўтказилади (Манзил: Навоий шаҳар, А.Навоий кўчаси 7-уй). Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Икромжон Турсуновнинг шахсий қабули вилоят ИИБ биносида ўтказилади (Манзил: Бухоро шаҳар, Б.Нақшбанд кўчаси, 10-уй). Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Аюбхон Рахматуллаевнинг шахсий қабули вилоят ИИБ биносида ўтказилади (Манзил: Фарғона шаҳар, А.Навоий кўчаси, 13-уй). Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Шухрат Алиевнинг шахсий қабули вилоят ИИБ биносида ўтказилади (Манзил: Наманган шаҳар, Н.Намангоний кўчаси, 16-уй). Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Санжар Джабаровнинг шахсий қабули вилоят ИИБ биносида ўтказилади (Манзил: Андижон шаҳар, А.Навоий шох кўчаси, 26-уй). Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Абдувохид Исмоиловнинг шахсий қабули вилоят ИИБда ўтказилади (Манзил: Қарши шаҳар, Мустақиллик кўчаси, 47-уй). Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Тимур Исмаиловнинг шахсий қабули вилоят ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармасида ўтказилади (Манзил: Термиз шаҳар, “Юлдуз” маҳалласи, Ибн Сино кўчаси, 56-уй). Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Абдумажид Шермухамедовнинг шахсий қабули вилоят ИИБда ўтказилади (Манзил: Урганч шаҳри, Аль-Хоразмий кўчаси 25-уй)

31 Январ 2026 йил

1128

“Профилактика куни” тадбирлари Президент топшириқлари ижросига қаратилди

Навбатдаги “Профилактика куни” тадбирларида ходимлар олдига кўплаб долзарб вазифалар қўйилди. Хусусан, куни кеча Президентимиз раислигида Тошкент шаҳрида хавфсиз муҳитни шакллантириш ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган намунавий амалиётни яратиш масалалари бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида ҳуқуқ-тартибот идоралари фаолиятига берилган танқидий баҳо, қайд этилган камчиликларга эътибор қаратилди. Юртимиз раҳбари томонидан берилган топшириқларнинг ижросини таъминлаш, шунингдек, жамоат хавфсизлиги соҳасидаги камчиликларни чуқур таҳлил этиш орқали пойтахт ҳудудида хавфсиз муҳитни шакллантириш, жамоат тартибини сақлаш ҳамда жиноятчиликнинг олдини олиш борасида янгича ёндашув ва сафарбарлик талаб қилиниши таъкидланди. Президентимиз кўрсатиб ўтган тўртта таҳдид – уюшган жиноятчилик, гиёҳвандлик, кибержиноятлар ва яширин иқтисодиёт соҳасидаги салбий ҳолатларга қарши кураш борасидаги ишларни жадаллаштиришни янги босқичга олиб чиқиш лозимлиги алоҳида қайд этилди. Юртбошимизнинг “Одамлар хотиржам, тинч яшаши учун хавфсизликни таъминлашимиз, жиноятчиликни олдини олишимиз керак”, деган сўзлари ҳар бир ИИО ходимларига эслатиб ўтилди. Давлат раҳбари томонидан 2025 йилнинг 3 январида, жорий йилнинг 5 январида маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш борасидаги қарорлари, шунингдек, 2025 йил 3 ноябрида имзолаган аҳоли саломатлиги ва миллат генофондини гиёҳвандлик иллатларидан асрашга қаратилган фармонлари ҳам эслатилиб, кун тартибида ҳамон долзарблигини йўқотмагани, ижросини самарали таъминлаш жараёнларига урғу берилди. Бу борада маҳаллалар, корхона, ташкилот, ўқув муассасаларида профилактик-тушунтириш ишлари, Пробация ҳамда профилактика хизмати рўйхатларида турувчи шахслар, уюшмаган ёшлар, фойдали меҳнат билан банд бўлмаган аёллар билан суҳбатлар ўтказилди. Муқаддам судланганлар иштирокида қайта жиноят содир этилишининг олдини олиш, жамиятга мослашуви, бандлигини таъминлаш каби муҳим масалалар амалга оширилмоқда. Гиёҳвандлик воситалари, психотроп ҳамда кучли таъсир қилувчи моддаларнинг ноқонуний айланмаси, тарқатилиши, истеъмолига қарши кураш, айниқса ёшларимизни бу иллатдан асраш борасида қатор тарғибот, тушунтириш ва огоҳлантириш ишлари, айниқса, кибермаконда болаларга бепул бонуслар ва ўйинлар валютаси ваъда қилиниши оқибатида ғараз кимсаларнинг жиноий тузоғига тушиб қолмасликлари учун ота-оналарга болалар билан интернет хавфсизлиги қоидаларига амал қилиш тавсия этилди. Хусусан, туманлар ИИО ФМБ раҳбарлари томонидан маҳалла масъуллари иштирокида низоли оилалардаги муносабатлар, фойдали меҳнат билан банд бўлмаган ёшларнинг муаммолари ўрганилиб, ҳал этиш чоралари изланмоқда. Жойларда содир этилган оилавий зўравонлик, кибержиноятлар, қонунбузилиш ҳолатлари жамоатчилик вакиллари, “маҳалла еттилиги” ва фаоллари иштирокида муҳокама этилиб, таъсирчан чоралар кўрилмоқда. Аҳолининг мурожаатларини жойида ўрганиш ва ҳал этиш мақсадида туман ИИО ФМБ бошлиқлари томонидан сайёр қабуллар ўтказилди. Пойтахт ҳудудидаги тарғибот жараёнларида асосий эътибор ёшларнинг ҳуқуқий маданияти, саводхонлигини ошириш, қабул қилинаётган меъёрий ҳужжатларнинг, профилактик тадбирларнинг аҳамияти, маҳаллаларда, пойтахтимизда хавфсиз муҳитни яратиш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишдаги муҳим ўрни таъкидланиб, жамият билан давлат органларининг ҳамкорлигигина кўзда тутилган мақсадларнинг амалга ошишида ёрдам бериши тушунтирилди.

30 Январ 2026 йил

5824

Интерактив хизматлар

Text to speech