Спиртли ичимликларга рўжў қўйган ота-оналар сабабли уйдан қочиб кетаётган болаларнинг тақдирини суд ҳал қилади

16-февраль куни соат 4.25 да Миробод тумани ИИО ФМБ навбатчилик қисмига икки нафар вояга етмаган болаларнинг отаси 36 ёшли Евгений А. мурожаат қилди. Унинг айтишича, 15-февраль куни тахминан соат 8.00 да унинг 11 ёши ўғли ва 8 ёшли қизи уйдан чиқиб, номаълум томонга йўл олганлар ва қайтиб келишмаган. Кўрилган чоралар сабабли болалар ИИББ ППХ ходимлари томонидан топилиб, уйлариг қайтарилганлар.

Аммо кейинчалик маълум бўлишича, болалар қасддан уйдан қочиб, қўйшни уйнинг томида спиртли ичимликларга рўжў қўйган ота-оналаридан яширинишар эканлар.

Ушбу факт бўйича текширув олиб борилиб, қўшниларнинг фикрлари ўрганилди. Ҳозирги вақтда ота-оналик ҳуқуқини чеклаш масаласини ҳақл қилиш ҳақида ҳужжатлар тўплами тайёрланмоқда. Болалар эса суд томонидан уларнинг тақдирлари бўйича қарор қабул қилингунча Тошкент шаҳар ИИББ Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам марказига жойлаштирилдилар.