Тўхтаб туриш усули – минглаб сўзлар ўрнига... Ўзгаларга халал бермаётганлигинга амин бўл!

Бефарқ бўлмаган фуқаролар диққатини пойтахтимизнинг Алишер Навоий кўчасида 01 970 KAA рақамли “Ласетти” русумли Яшнобод туманидаги масъулияти чекланган жамиятлардан бирига тегишли бўлган автомобиль тортди.

38 ёшли ҳайдовчи Фахриддин Б. ўз автомобилини “Тўхташ тақиқланган” 3.27 белгисини ҳам, яқинда жойлашган йўллар кесишмасини ҳам менсимасдан пиёдалар йўлакчасида қолдириб, пиёдалар ва чоррахага чиқаётган ҳайдовчилар учун ноқулайликлар келтириб чиқарди.

Ҳайдовчига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 1286-моддасига мувофиқ чоралар кўрилди: транспорт воситалари ҳайдовчиларининг тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини бузиши – энг кам иш ҳақининг уч баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. Эслатиб ўтамиз, ушбу қоидабузарлик такроран содир этилган тақдирда кўриладиган чоралар оғирлиги ҳам ошиб боради.

Барча тошкентликлар ва пойтахт меҳмонларини ўзаро ҳурматга чақирамиз: йўл ҳаракати қоидаларини бузиб, бошқа ҳайдовчилар ва пиёдалар учун ноқулайликлар келтириб чиқарманг.