Kurbanoff.net телеграм-каналидан ҳар бир пиёда билиши зарур бўлган маслаҳатлар

Ҳозиргина кўз олдимда, “лакокраска” яқинида машина ўсмир болани (ёки қизни) уриб юборишига сал қолди. Ёмғирли об-ҳавода қора кийим кийгани камлик қилганидек, йўлдан мумкин бўлмаган жойда югуриб ўтди. 

Ўртоқлар, бундай об-ҳавода ёруғликни акс эттирадиган элементларга эга бўлган кийимлар тангланг ва йўлни ёритилган жойларда кесиб ўтинг.

Агарда қора рангли кийимларни яхши кўрсангиз ҳамда пиёдалар йўлакчаларини ёқтирмасангиз, ҳеч бўлмаганда телефонингизни фонарини ёқинг. Kurbanoff.net