Валюта айирбошлаш баҳонасида фирибгарлик содир этилди

Пойтахт ички ишлар органларига 41 ёшли Абдулла У. мурожаат қилиб, ўз аризасида 34 ёшли Истора Н.га нисбатан чора кўришни сўраган. Истора Абдуллага 460 000 000 сўм пулларни банкдан "арзон" нархда – 7 000 сўмдан ҳисоблаб, 65.700 АҚШ долларини олиб беришини ваъда қилган ва у Исторага ишониб, 2019-йил январ-март ойларида, умумий ҳисобда 460 000 000 сўм пулни бериб юборган. Аммо Истора ваъдасида турмасдан, пулларни ўз эҳтиёжига сарфлаб юборган. Ушбу факт бўйича Исторага нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (“Фирибгарлик”) билан жиноий иш қўзғатилди.
Ҳурматли фуқаролар ва шаҳримиз меҳмонлари! Ўз пулларингизни ёрдам бермоқчи бўлган ҳар кимга ҳам ишониб беришга шошилманг. Ёдда тутинг: фирибгарлар сизнинг ишонувчанлигингиздан фойдаланишлари мумкин.