ИИББ ходими тўрт ёшли Мувваридга онасини топишда ёрдам берди

4 январь куни Мувварид онаси билан бирга Алишер Навоий номидаги кутубхона ёнидаги майдонга янги йил арчасини томоша қилиш учун келишди. Онаси бир зумга чалғиган вақтда Мувварид арча ёнига югуриб бориб, юзлаб одамлар орасида йўқолиб қолди. Қизалоқнинг онаси ички ишлар ходимларини кўрган заҳоти уларнинг ёнига бориб, кўз ёшларини аранг тийган ҳолда бўлган воқеани сўзлаб берди.

Қўриқлаш бошқармаси ходими катта лейтенант Сапарова Эльмира аёлни диққат билан тинглаб, Мувваридни ташқи кўриниши ҳақида батафсил маълумот олгач, аёлни тинчлантириб, қизини тезда топилишига ишонтирди. Ҳамкасблари билар рация орқали боғланиб, катта лейтенант Мувваридни онаси охирги марта кўрган жойи томон кетди. Орадан беш дақиқа ўтгач катта лейтенант йўқолиб қолган қизчани қўлидан ушлаб келар эди. Мувварид ва онаси бир-бирларини қўчоқлаган ҳолда ички ишлар ходимларига миннатдорчилик билдирдилар.