ИИББ ходимлари автомобилдан ўғирлик қилган шахсларни жиноят устида қўлга олишди

23-ноябрь куни тахминан соат 15.30 да Чилонзор туманидаги “Хумо Арена” муз комплекси ёнида автомобилдан ўғирлик қилганликда гумонланувчи икки нафар ёш йигитлар ИИББ ходимлари томонидан қўлга олиндилар.

20 ёшли Абдужаббор Р. ва 16 ёшли М.Б.лар қайчи ёрдамида 23 ёшли Баходир О.га тегишли “Ласетти-Жентра” русумли автомобиль эшигини очиб, автомобиль салонидан 15.000 сўм ва нархи 800.000 сўм бўлган соатни ўғирлаганлар. Аммо воқеа жойидан яширинмоқчи бўлишганида ички ишлар ходимлари томонидан қўлга олиндилар.  

Ушбу факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси (“Ўғрилик”) бўйича жиноий иш қўзғатилди.

Суд Абдужаббор Р.га нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чорасини қўллади, М.Б. эса вояга етмаганлиги сабабли қариндошлари кафиллиги билан қўйиб юборилди.

Ҳурматли ҳайдовчилар! Автомобилингиз салонида қимматбаҳо буюмларни қолдирмасликни сўраймиз. Имкон қадар, автомобилингизни қўриқланадиган тураргоҳларда қолдиринг.