Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардаги ҳамкасблари билан ҳамкорликда чет давлат ҳудудида яшириниб юрган гумонланувчини қўлга олишди

21-ноябрь куни Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари Ўзбекистон Республикаси ИИВдаги ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардаги, шунингдек Интерполдаги ҳамкасблари билан ҳамкорликда, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси (“Ўғрилик”) ва 127-моддасида (“Вояга етмаган шахсни ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларга жалб қилиш”) кўрсатилган жиноятни содир этганликда гумонланувчи ва Мирзо-Улуғбек тумани ИИО ФМБ томонидан қидирувга эълон қилинган 23 ёшли Сардор И.ни Украина ҳудудида қўлга олишди. Сардор И.нинг терговда айбланувчи тариқасида иштирок этишини таъминлаш учун Тошкентга этап қилдирилди. Суд унга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чорасини қўллади.