ППХ ва Миллий гвардия ходимлари турмуш ўртоғи билан жанжаллашиб қолганидан сўнг ўзини ёқиб юбормоқчи бўлган эркакни қутқариб қолишди

12-февраль кунидан 13-февралга ўтар тунда тахминан соат 1.45 да Тошкент шаҳар ИИББ ППХ бригадасининг 4-батальони 1-отряди ходими кичик сержант А. Маҳмудов ва Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси Б. Мамажонов Чилонзор туманидаги ҳудудни патруллаш давомида 90-мактаб ортида “Матиз” русумли автомобилни ичида эркак киши ўзини ёқиб юбормоқчи бўлганини кўриб қолишди. Ходимлар дарров оловни ўчириш бўйича чоралар кўришда ва “тез ёрдам” чақириб, шифокор етиб келгунига қадар жабрланувчига биринчи ёрдам кўрсатишди.

Ўзини 48 ёшли Сергей И. деб таништирган эркак билан олиб борилган суҳбат давомида маълум бўлишича, у алкоголь таъсири остида бўла туриб турмуш ўртоғи билан жанжаллашиб қолгач, ўзини машина ичида ёқиб юбормоқчи бўлган. Ҳозирда психологлар Сергей И. билан иш олиб боришмоқда.