Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари фирибгарликда гумонланувчи шахсни қўлга олишди

Ички ишлар органларига 29 ёшли Алишер Я. мурожаат қилди. Унинг маълум қилишича, 23 ёшли Қобилжон Н. уни Латвияда ишга жойлаштиришни ваъда қилиб, эвазига 6 минг АҚШ доллари сўраган. 6-сентябрь куни кечқурун Мирзо-Улуғбек туманида 3900 АҚШ долларини олаётганида Қобилжон Н. ИИББ ходимлари томонидан қўлга олинди. Унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси ("Фирибгарлик") бўйича жиноий иш қўзғатилди.

Ҳурматли ҳамшаҳарлар ва шаҳримиз меҳмонлари, ортиқча ишонувчан бўлманг, пулларингизни ва қимматбаҳо буюмларингизни бировларга беришга шошилманг. Агар қаршингиздаги инсон фирибгар эканлигидан гумонсираган бўлсангиз, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилинг.