ИИББ ходимлари жиноят содир этганлиги учун қидирувда бўлган шахсни қўлга олишди

8-октябрь куни Тошкент вилоятида Юнусобод тумани ИИО ФМБ ходимлари Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддасида (“Ўғрилик”) кўрсатилган жиноятни содир этганликда айблангани учун Юнусобод туман жиноий ишлар бўйича суди томонидан қидирувда эълон қилинган 31 ёшли Рината М.ни қўлга олишди. Суд қўлга олинган шахсга нисбатан ҳибсга олиш эҳтиёт чорасини қўллади.