ИИББ ходимлари автомобиль олиб қочганликда гумонланувчи шахсларни қўлга олишди

14-март куни соат 14.15 да ички ишлар органларига 58 ёшли Даурбек Р. мурожаат қилиб, Чилонзор тумани Бунёдкор шоҳ кўчасида четида қолдирган “Нексия-1” русумли машинасини қолдирганлигини, шу билан бирга, машинани эшигини қулфламасдан, калитни эса ичида қолдирганини маълум қилди. Машина ёнига қайтганида эса олиб қочилгани маълум бўлди.

Тез орада ички ишлар ходимлари олиб қочилган машинани Учтепа туманидаги Тошкент халқа автомобиль йўлида топишди. Олиб қочганликда гумонланувчи шахслар – 19 ёшли Абдураззоқ Т. ва муқаддам судланган 20 ёшли Тохир М.лар қўлга олиндилар. Машинани Абдураззоқ Т. бошқариб бориб, ички ишлар ходимларини кўрганда қочишга ҳаракат қилган. Аммо уни Тошкент шаҳар ИИББ ЙПХ бригадаси 4-батальонининг 3-отряди ЙПХ ходимлари қўлга олишди.

Ушбу факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми (“Транспорт воситасини олиб қочиш”) бўйича жиноий иш қўзғатилди.