20 Yanvar 2019 Yil 4995

ИИББ ходимлари қидирувда бўлган бир гуруҳ жиноятчиларни қўлга олишди

Ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида ИИББ ходимлари илгари бир неча бор судланган ва жорий йилнинг 14 январь куни Фарғона вилояти ИИБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168 моддаси 3 қисми (“Фирибгарлик”)да қайд этилган жиноятни содир этганлиги учун қидирувга эълон қилинган 26 ёшли Тошматов Вохиджон Улуғбековични турар жойини аниқлашди. Қўлга олиш вақтида қидирувда бўлган шахс билан бир хонадонда бўлган қариндошлари ИИББ ходимларига фаол қаршилик кўрсатишди. Икки нафар ходимга тан шикастлари етказилган. Хизматдошларига ёрдамга етиб келган ички ишлар органлари ходимлари В. Тошматов билан ўн нафар шахсларни қўлга олишди. Текширув давомида аниқланишича, қўлга олинган шахслардан яна уч нафари жиноят содир этганликлари учун қидирувда бўлишган. Улардан бири Фарғона вилояти ИИББ томонидан  Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168 моддаси 3 қисмида (“Фирибгарлик”) қайд этилган жиноятни содир этганлиги учун қидирувга эълон қилинган 46 ёшли Сохибова Одина Солижоновна; Тошкент вилояти ИИБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277 моддаси 3 қисмида (“Безорилик”) қайд этилган жиноятни содир этганлиги учун қидирувга эълон қилинган фарғоналик 22 ёшли Сохибов Озодбек Шухратович; Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277 моддаси 2 қисмида (“Безорилик”) қайд этилган жиноятни содир этганлиги учун Фарғона вилояти ИИБ томонидан қидирувга эълон қилинган 24  ёшли Тошматов Зохид Улуғбекович. 

Тошкент шаҳар ИИББ қўлга олинган шахслар томонидан пойтахт ҳудудида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 168 моддасида (“Фирибгарлик”) қайд этилган жиноятни содир этганликлари тўғрисида маълумотга эга.

 

Ташматов Вохиджон Улуғбекович 1992 й.т

Сохибова Одина Солижоновна 1972 й.т

Сохибов Озодбек Шухратович 1997 й.т

Ташматов Зохид Улуғбекович 1994 й.т

  

 

Ташматов Улуғбек Зулумбекович 1969 й.т

 

Ташматова Лайло Улуғбековна 2000 й.т

 

Ҳурматли тошкентликлар ва пойтахт меҳмонлари! Агар сиз ушбу шахслар ҳаракатларидан жабрланган, ёки улар томонидан содир этилган ҳуқуқбузарликларнинг гувоҳи бўлган бўлсангиз, бу тўғрисида 102 рақами орқали ёки яқин атрофда жойлашган ички ишлар бўлимига хабар беришингизни сўраймиз.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech