ИИББ ходимлари товламачиликда гумонланувчи қизни қўлга олишди

Октябрь ойининг бошида ички ишлар органларига 18 ёшли Дилфуза О. мурожаат қилиб, ундан 300 АҚШ долларини товламачилик қилиб олмоқчи бўлган 20 ёшли Умидахон А.га нисбатан чора кўришни сўради. Умидахон Дилфузани шахсий маълумотларини тарқатиш билан қўрқитган. 19 октябрь куни соат 18.00 да Умидахон пул олиш вақтида жиноят қидирув хизмати ходимлари томонидан қўлга олинди. Мазкур факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165 моддаси (“Товламачилик”) бўйича жиноий иш қўзғатилди.