ИИББ ходимлари жисмоний имкониятлари чекланган инсонларга биометрик паспортларни топширишди

Илгари хабар қилганимиздек, 22-февраль куни Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси ташаббуси билан Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари Мирзо-Улуғбек туманида жойлашган, жисмоний имкониятлари чекланган инсонлар “Мурувват” уйида бўлишди.

МваФРБ ходимлари биометрик маълумотларни тўпловчи махсус кўчма станция ёрдамида тўрт нафар жисмоний имкониятлари чекланган эркакларга биометрик паспорт олиш учун тегишли ҳужжатларни расмийлаштиришга ёрдам беришди.

Кеча, 12-март куни МваФР туман бўлими ходимлари юртимиз фуқароларига биометрик паспортларини топширишди.

“Мурувват” уйи директори Алиев Ж.Т. номидан ИИББ ходимларига эътибор ва асосий ҳужжат олишда кўрсатилган ёрдам учун миннатдорчилик хати топширилгани ходимлар учун кутилмаган ҳолат бўлди.