Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари ўғирликда гумонланувчи шахсларни иссиқ издан қўлга олишди

16-сентябрь кунидан 17-сентябрга ўтар тунда тахминан соат 3.00 да, 24 ёшли Данил И. ва 27 ёшли Павел Ю. Мирзо-Улуғбек туманида дорихона эшигининг қулфини бузиб, ичкаридан нархлари 6.400.000 сўм ва 4.000.000 сўм бўлган иккита "Av Tech" процессорларини ўғирлаб, воқеа жойидан яширинишга урунишган. Аммо улар тез орада ИИББ ходимлари томонидан қўлга олиндилар. Ушбу факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси ("Ўғрилик") бўйича жиноий иш қўзғатилди.

Ҳурматли фуқаролар, тадбиркорлар, ўз мулкингизни хавфсизлигини таъминлаш учун Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш бошқармаси билан қўриқлаш хизматларини кўрсатиш бўйича шартнома тузишни тавсия этамиз.