21 Yanvar 2020 Yil 2082

ИИББ ходимлари Тошкент вилояти ИИББдаги ҳамкасблари билан биргаликда одам савдосида гумонланувчи шахсни қўлга олишди

12-январь куни Яшнобод тумани ИИО ФМБга 35 ёшли Светлана К. ва 28 ёшли Манзура А.лар мурожаат қилишди. Аризачилар алдов йўли билан уларни ишончига кириб уларни Қозоғистон Республикаси Олма-ота шаҳрига фоҳишалик қилиш учун жўнатишни таклиф қилган 32 ёшли Ирода Д.га нисбатан чора кўришни сўрардилар. 15-январь куни тахминан соат 15.00 да Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан Тошкент вилояти ИИББдаги ҳамкасблари билан бирга олиб борилган профилактик тадбир давомида Ирода Д. Тошкент вилояти Тошкент туманидаги “Ғишткўприк” чегара постида қизларни қўшни республикага жўнатаётган вақтида қўлга олинди. Ушбу факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддаси (“Одам савдоси”) бўйича жиноий иш қўзғатилди.  

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech