IIBB yangiliklari:
Haydovchilar avtomobil kalitini o't oldirgichda qoldirmang!
25 Noyabr 2020 Yil 907

Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари пиротехника маҳсулотларининг ноқонуний савдоси билан боғлиқ фактларни аниқлаш ишларини давом этмоқдалар

Пиротехниканинг ноқонуний савдоси билан боғлиқ ҳолатларни аниқлашга қаратилган махсус тадбирлар давомида 2020 йилнинг 25 ноябрь куни соат 10.45 да Абу-Сахий бозори ёнида 29 ёшли Сурхандарё вилоятилик Раҳмиддин Ш.дан 7 200 000 сўмлик 48 блок “Титаник” русумли пиротехника маҳсулоти топилди.

Шу куннинг ўзида соат 11.50 да 21 ёшли Сурхандарё вилоятилик Диёсбек А. 7 500 000 сўмлик пиротехника маҳсулотларини пойтахтдан олиб кетмоқчи бўлганида тўхтатилди. Унинг ёнидаги 50 блок ноқонуний маҳсулот белгиланган тартибда олиб қўйилди.

Тўпланган ҳужжатлар мазкур фактларга ҳуқуқий баҳо бериш учун ҳудудий ички ишлар бўлимларига йўналтирилди.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech