Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари автомобиллардан ўғирлик қилганликда гумонланувчи шахсларни қўлга олишди

21-ноябрь куни Яккасарой тумани ИИО ФМБга 22 ёшли Джохар Л.дан келиб тушган хабарга кўра, номаълум шахслар “Малибу” русумли автомобиль салонидан умумий қиймати 11.200.000 га тенг бўлган шахсий буюмларни ўғирлаб кетишган. Ушбу факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси (“Ўғрилик”) бўйича жиноий иш қўзғатилди.

21-ноябрдан 22-ноябрга ўтар тунда, соат 3.30 да Шайхонтоҳур тумани ички ишлар органларига 41 ёшли Лазиз А. мурожаат қилиб, “Эпика” русумли автомобилидан шахсий ҳужжатлари ўғирланганлигини маълум қилди. Ушбу факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси (“Ўғрилик”) бўйича жиноий иш қўзғатилди.

Жиноят қидирув ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар давомида ташқи кузатув камералари ёзувлари ўрганиб чиқилди. Маълум бўлишича, юқоридаги иккала ўғирлик ҳам “Кобальт” русумли автомобилда ҳаракатланиб юрган бир гуруҳ шахслар томонидан содир этилган. Кўрилган чоралар натижасида 23-ноябрь куни гумонланувчилар қўлга олиндилар. Улар – 24 ёшли андижонлик Мансуржон Мансуров ва Афзал Лутфиевлар, ҳамда 22 ёшли Хуршидбек Шамшиддинов эканликлари маълум бўлди.

Тергов давомида мазкур шахсларнинг бошқа жиноятларга алоқадорликлари текширилади.

            Ҳурматли фуқаролар! Агар сиз ушбу шахслар томонидан содир этилган жиноятлар қурбони бўлган бўлсангиз, 102, 71-232-30-40, 71-232-40-50 рақамларига қўнғироқ қилинг.