ИИББ ходимлари ноутбук ўғирлигида гумонланувчи шахсни қўлга олишди

20-январь куни соат 14.30 да Олмазор туманида 20 ёшли Даврон С., таниши 22 ёшли Анваржон Н. бошқариб  борган “Ласетти” русумли автомобилда бўла туриб, манзилига етиб боргач, нархи 2.000.000 сўм бўлган ноутбукни ўғирлаб кетган. Тез орадан гумонланувчи қўлга олинди. Унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси (“Ўғрилик”) бўйича жиноий иш қўзғатилди.