ИИББ ходимлари товламачиликда гумонланувчи шахсни қўлга олишди

28 май куни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларига 59 ёшли Дилшод У. мурожаат қилиб, ундан 500 АҚШ доллари талаб қилган 29 ёшли Мадамин Х.га нисбатан чора кўришни сўради. Акс ҳолда Мадамин интернет тармоғига махфий СМС, аудио ва видео маълумотларни тарқатиш билан қўрқитган. 29 май куни Мадамин пул олаётган вақтида жиноят қидирув хизмати ходимлари томонидан қўлга олинди. Мазкур факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165 моддаси (“Товламачилик”) бўйича жиноий иш қўзғатилди.